Ҳикматлар
10 Сулаймоннинг ҳикматлари+.
Доно ўғил отасини қувонтиради+,
Нодон ўғил эса онасига қайғу келтиради.
2 Ҳаром йўл билан топилган бойликнинг фойдаси бўлмайди,
Одиллик эса ўлимдан халос этади+.
3 Яҳова одил кишини оч қолдирмайди+,
Аммо ёвузларнинг истагини рад этади.
5 Фаҳм-фаросатли ўғил ҳосилни ёзда ўриб олади,
Шарм-ҳаёсиз ўғил эса ўрим-йиғим пайтида уйқуга кетади+.
12 Нафрат уриш-жанжалга сабабчи бўлади,
Севги эса барча гуноҳларни қоплайди+.
15 Бойнинг давлати мустаҳкам шаҳридир.
Қашшоқнинг ҳалокати йўқчиликдир+.
16 Одилнинг меҳнати ҳаётга,
Ёвузнинг иши эса гуноҳга етаклайди+.
17 Таълим-тарбияга қулоқ тутган ҳаёт сўқмоғига қадам қўяди*,
Танбеҳни рад этган эса бошқаларни йўлдан оздиради.
18 Нафратини яширган ёлғончидир+,
Миш-миш тарқатган аҳмоқдир.
20 Одилнинг тили тоза кумушдайдир+,
Ёвузнинг юраги эса ҳеч нарсага арзимайди.
23 Адабсиз хулқ аҳмоқ учун ўйин кабидир,
Ақл-идроклига эса донолик хосдир+.
24 Ёвуз нимадан қўрқса, шунга йўлиқади.
Одилнинг эса орзуси ушалади+.
25 Ёвуз одам қуюн учиргандек йўқ бўлиб кетади+.
Одил киши эса мустаҳкам пойдевор каби абадий туради+.
26 Тишларга сирка, кўзларга тутун қандай бўлса,
Ялқов киши ҳам хўжайини учун шундайдир.
31 Одилнинг тили доноликни сўзлайди,
Бузуқ тил эса кесиб ташланади.
32 Одилнинг оғзидан ёқимли сўзлар,
Ёвузнинг тилидан эса эгри сўзлар чиқади.