Юҳанно олган ваҳий
15 Осмонда яна буюк ва ажиб бир аломатни — еттита ўлат келтирадиган еттита фариштани+ кўрдим. Бу сўнгги ўлатлар бўлиб, улар билан Худонинг ғазаби ўз ниҳоясига етади+.
2 Кейин эса олов билан аралаштирилган ойнага ўхшаш денгизни+, сўнг эса йиртқич ҳайвон, унинг тасвири+ ва исмининг сони+ устидан ғалаба қозонаётганларни+ кўрдим. Улар ойнага ўхшаш денгиз олдида Аллоҳ берган арфалар билан туришарди. 3 Улар Худонинг қули бўлмиш Мусонинг+ ҳамда Қўзининг+ қўшиғини шундай деб куйлашарди:
«Қодир Тангри Яҳова*+, ишларинг буюк ва ажойибдир+. Эй абадият Шоҳи+, йўлларинг адолатли ва тўғридир+. 4 Эй Яҳова*, ким қўрқмас экан Сендан, ким улуғламас экан исмингни? Зеро ёлғиз садоқатли Сенсан+. Барча халқлар олдингга келиб сажда қилишади+. Чунки фармонларинг адолатли экани уларга ошкор бўлди».
5 Бундан сўнг осмонда шоҳидлик чодирининг муқаддас жойи*+ очилганини кўрдим+. 6 Муқаддас жойдан эса тоза ва порлоқ зиғир матодан кийим кийган, кўксига олтин камарлар боғлаган, еттита ўлат келтирадиган еттита фаришта+ чиқиб келди. 7 Шунда тўртта жонзотдан бири еттита фариштага абадулабад яшовчи Худонинг ғазаби билан тўлдирилган еттита олтин косани+ берди. 8 Муқаддас жой Аллоҳнинг улуғворлиги ҳамда қудратидан тутунга тўлди+. То еттита фариштанинг етти ўлати+ якунига етмагунча, ҳеч ким муқаддас жойга кира олмади.