Забур
ТЎРТИНЧИ БЎЛИМ
(90–106- санолар)
Ҳақ Тангрининг одами бўлган Мусонинг ибодати+.
90 Эй Яҳова, барча авлодлар оша масканимиз* Сенсан+.
Азалдан, тоабад Сен Худосан+.
3 Ўткинчи инсонни Сен тупроққа қайтарасан,
«Эй, инсон ўғиллари, тупроққа қайтинг!»+ — деб айтасан.
6 Эрталаб гул очиб яна кўкаради,
Бироқ кечқурун сўлиб, қуриб қолади+.
7 Ғазабингдан биз қирилиб кетдик+,
Қаҳрингдан ваҳимага тушдик.
9 Ғазабингдан ҳаётимиз сўниб қолди,
Йилларимиз бир нафасдай тез ниҳоясига етди.
Аммо улар ҳам ғам-ташвишга тўладир.
Кунларимиз тезда ўтади ва биз йўқ бўлиб кетамиз+.
11 Ғазабинг қанчалик кучли эканини ким билади?
Қаҳринг Сен лойиқ бўлган қўрқув каби буюкдир+.
13 Қайт, эй Яҳова!+ Бу ҳол қачонгача давом этади?!+
Хизматчиларингга раҳм қил+.
16 Хизматкорларинг қилган ишларингни,
Ўғиллари улуғворлигингни кўрсин+.
17 Тангримиз Яҳова устимизга Ўз марҳаматини ёғдирсин,
Ишимизга ривож бер.
Ҳа, ишимиз ўнгидан келсин+.