Ибронийларга
7 Ўша Маликисидқ, Салим шоҳи ва Аллоҳ Таолонинг руҳонийси, шоҳларни мағлуб этиб қайтаётган Иброҳим пайғамбарни учратиб қолиб, уни дуо қилди+. 2 Шунда Иброҳим бор нарсасидан унга ушр берди. Авваламбор, Маликисидқ исмининг таржимаси «Одиллик шоҳи», сўнг эса Салим шоҳи, яъни «Тинчлик шоҳи» демакдир. 3 У ота-онасиз, насл-насабсиз бўлиб, умрининг боши ҳам, охири ҳам қайд этилмаган. Аммо у Худонинг Ўғлига ўхшаб абадий руҳоний бўлиб қолмоқда+.
4 Бу кишининг буюклигига бир қаранг. Ҳатто бобокалонимиз Иброҳим ҳам ўлжасининг энг яхшисидан унга ушр берган+. 5 Аслида Тавротга кўра, халқдан ушр олиш руҳонийлик хизматида бўлган Леви ўғилларига+ амр этилган эди. Гарчи улар Иброҳимнинг авлоди бўлган бўлишса-да, ўз биродарларидан ушр олишарди+. 6 Аммо Леви қабиласидан бўлмаган Маликисидқ ваъдалар олган Иброҳимдан ушр олиб, уни дуо қилди+. 7 Юқори турган ўзидан паст турганни дуо қилиши шубҳасиздир. 8 Ушр оладиган левилар ўлимга мубтало одамлардир. Бироқ ушр олган бошқа киши ҳақида Муқаддас Ёзувларда у яшаяпти деб шоҳидлик берилган+. 9 Демак, ҳатто ушр олувчи Леви ҳам Иброҳим орқали ушр тўлаган деса бўлади. 10 Чунки Маликисидқ Иброҳимни учратганида+, Леви бобокалонининг пушти камарида эди.
11 Халққа берилган Таврот левиларнинг руҳонийлик хизматини ўз ичига оларди. Борди-ю, бу хизмат орқали камолотга эришиш мумкин бўлганида+, унда Ҳорундек эмас, балки Маликисидқ сингари+ бошқа руҳоний пайдо бўлади, деб ким ҳақида айтилган эди? 12 Агарда руҳонийлик хизмати ўзгарса, унда Таврот ҳам ўзгариши керак+. 13 Бу ерда гап кетаётган киши бошқа қабиладан бўлган. Ушбу қабиладан ҳеч ким қурбонгоҳ олдида хизмат қилмаган+. 14 Ҳазратимизнинг Яҳудо қабиласидан келиб чиққани аниқ+. Мусо пайғамбар эса бу қабиланинг руҳонийликка алоқадорлиги ҳақида ҳеч нарса айтмаган.
15 Шунингдек, Маликисидққа ўхшаган+ бошқа бир руҳонийнинг+ пайдо бўлиши ҳам бизга маълум. 16 У муайян қабилага оидликни талаб этувчи Тавротга кўра эмас, аксинча, унга сўнмас ҳаётни+ ато этган қудратга кўра руҳоний бўлган. 17 Муқаддас Ёзувларнинг бошқа бир жойида у ҳақда: «Сен Маликисидқ сингари абадий руҳонийсан»+,— деб айтилган.
18 Шу сабабли, аввалги амрлар бекор қилинади. Зеро улар ожиз ва фойдасиздир+. 19 Ахир Таврот ҳеч нарсани камолотга эриштира олмади-ку+. Лекин ундан кўра яхшироқ бўлган умид+ барча нарсани камолотга эриштириб, бизни Худога яқинлаштира олади+. 20 Шунингдек, бу қасамсиз бўлмаганидай, 21 (боиси, қасамсиз руҳоний бўлганлар бор ва қасам бўйича руҳоний бўлган ҳам бор. У ҳақда: «“Сен абадий руҳонийсан”,— дея Яҳова* қасам ичди ва У фикридан қайтмас»,— деб айтгани бўйича руҳоний бўлган)+, 22 Исо ҳам яхшироқ аҳднинг кафили бўлди+. 23 Бундан ташқари, кўп руҳонийлар бир-бирларининг ўрнини эгаллаган+, чунки ўлим хизматини бажаришга имкон бермасди. 24 Бироқ Исо абадий яшагани учун+ унинг руҳонийлик хизмати бошқага ўтмайди. 25 Бу дегани, у ўзи орқали Аллоҳга яқинлашганларни бутунлай қутқаришга қодир. У абадий яшагани боис, улар учун воситачилик қилади+.
26 У садоқатли, софдил, нуқсонсиз+, гуноҳдан холи ва осмондан ҳам юқорироқдир+. Олий руҳонийимиз айнан шундай бўлиши керак. 27 У бошқа олий руҳонийлар каби ҳар куни+, олдин ўз гуноҳлари учун, кейин халқнинг гуноҳлари учун қурбонлик келтирмайди+. Чунки у ўзини фидо қилиб, узил-кесил қурбонлик келтирган+. 28 Таврот олий руҳонийликка заиф инсонларни тайинлайди+. Аммо Тавротдан кейин келган қасамёд+ абадий камол топган+ Ўғилни руҳонийликка тайин этди.