Тимўтийга йўлланган биринчи мактуб
1 Нажоткоримиз Аллоҳнинг ҳамда умидимиз+ Исо Масиҳнинг буйруғи билан Исо Масиҳнинг ҳаворийси* бўлган Павлусдан, 2 имон йўлидаги ўғлим+ Тимўтийга*+:
Отамиз Худодан ва Ҳазратимиз Исо Масиҳдан сенга иноят, раҳм-шафқат ва тинчлик бўлсин.
3 Мен Македонияга отланаётганимда сени Эфесда қолишга ундаганимдай, энди ҳам ундаяпман. У ердаги баъзи кишиларга сохта таълимотларни ёймасликни буюр. 4 Улар уйдирмалар+ ва насабномалар устидан изланиш олиб бориш билан бошларини қотирмасинлар. Буларнинг ҳеч фойдаси йўқ+, аксинча имонни мустаҳкамлаш учун Худо берган нарсаларни тарқатишнинг ўрнига, изланишни талаб қиладиган саволларни туғдиради. 5 Бундай йўл-йўриқ беришдан мақсад — барчамизда чин юракдан, пок виждондан ва риёдан холи имондан келиб чиққан+ севги бўлсин+. 6 Баъзи кишилар бу нарсалардан четга чиқиб, қуруқ гапларга берилишди+. 7 Улар қонун муаллимлари бўлишни исташади-ю+, лекин нималарни гапираётганини ва таъкидлаётганини тушунишмайди.
8 Қолаверса, агар Таврот тўғри қўлланилса, у яхши эканини биламиз. 9 Маълумки, қонун одил инсонлар учун эмас, аксинча қонунсизу+ исёнкор, худосизу гуноҳкор, бевафою муқаддас нарсаларни менсимайдиган, ота-онасини ўлдирадиган, қотиллар, 10 зинокорлар*, эркаклар билан жинсий алоқа қилувчи эркаклар, одам ўғирлайдиганлар, ёлғончилар, қасам бузувчилар ва соғлом таълимотга+ зид иш қилганлар учун берилган. 11 Бу соғлом таълимот бахтиёр Тангрининг менга ишониб топширган+ улуғвор хушхабарига уйғундир.
12 Менга куч ато этган Ҳазратимиз Исо Масиҳдан миннатдорман, чунки у мени ишончли ҳисоблаб, хизматга тайинлади+. 13 Гарчи мен илгари шаккок, таъқиб қилувчи ва сурбет бўлган бўлсам-да+, менга раҳм-шафқат кўрсатилди. Сабаби, мен хабарсиз юрганим учун имонсизларча йўл тутганман. 14 Аммо Раббимизнинг инояти, имон ва Исо Масиҳ намоён этган севги менда ниҳоятда кўпайди. 15 Исо Масиҳ гуноҳкорларни қутқариш учун дунёга келди+, деган сўзлар ишончли ва тўлиқ қабул қилинишга лойиқдир. Ўша гуноҳкорларнинг биринчиси менман+. 16 Лекин менга раҳм-шафқат кўрсатилди. Негаки, менинг ўзгача вазиятимда Исо Масиҳнинг кўрсатган сабр-тоқати, унга ишониб абадий ҳаётга эришадиганларга ўрнак бўлсин+.
17 Абадият Подшоҳи+, ўлмас+, кўринмас+, танҳо Аллоҳга+ абадулабад улуғворлик ва шон-шараф бўлсин. Омин.
18 Бу йўл-йўриқни, ўғлим Тимўтий, сенга ишора қилган башоратларга кўра беряпман. Боиси, булар туфайли сен яхши жанг қилиб+, 19 имонингни йўқотмайсан, виждонингни тоза сақлай оласан+. Айримлар виждонини сотишгани учун, уларнинг имонлари кема сингари ҳалокатга учради. 20 Именей+ ва Искандар уларнинг қаторидадир. Мен уларни Шайтоннинг қўлига топширдим*+. Токи улар жазодан сабоқ олиб, Худони ҳақоратлашмасин.