Еремиё
29 Сургун бўлганлар орасида қолган оқсоқоллар, руҳонийлар, пайғамбарларга ва шоҳ Навуходоносор Қуддусдан Бобилга сургун қилган бутун халққа Еремиё пайғамбар Қуддусдан мактуб юборди. 2 Бу хат шоҳ Ёхониё+, шоҳнинг онаси+, сарой амалдорлари, Яҳудо ва Қуддус беклари, ҳунармандлару темирчилар* Қуддусдан жўнатиб юборилганидан сўнг ёзилган эди+. 3 У мактубни Шофон+ ўғли Эласах ҳамда Хилқиё ўғли Гамарияҳ орқали Бобилга юборди. Яҳудо шоҳи Зидқиё+ уларни Бобил шоҳи Навуходоносор олдига жўнатган эди. Мактубда шундай дейилганди:
4 «Исроил Худоси, Қўшинлар Сарвари Яҳова Ўзи Қуддусдан Бобилга сургун қилган бутун халққа шундай демоқда: 5 “Уйлар қуриб, уларда яшанглар. Боғлар яратиб, меваларини енглар. 6 Уйланиб, ўғил-қизлар кўринглар. Ўғилларингизни уйлантириб, қизларингизни эрга беринглар, токи улар ҳам ўғил-қизлар кўришсин. Шу ерда кўпайинглар, сонингиз камаймасин. 7 Мен сизларни сургун қилган шаҳарда тинчлик бўлишига ҳаракат қилинг, шаҳар учун Яҳовага ибодат қилинг. Чунки шаҳарда тинчлик бўлса, сизлар ҳам тинч яшайсиз+. 8 Исроил Тангриси, Қўшинлар Сарвари Яҳова шундай демоқда: “Орангиздаги пайғамбарлар ва фолбинлар сизларни алдашига йўл қўйманглар+, кўрган тушларини айтиб беришганида уларга қулоқ солманглар. 9 Чунки Яҳова демоқда: “Улар Менинг номимдан ёлғонни башорат қилишяпти. Мен уларни жўнатганим йўқ”»+.
10 «Шунинг учун Яҳова демоқда: “Бобилдаги 70 йил ниҳоясига етгач, сизларга яна назар соламан+ ва сизларни бу ерга қайтариб олиб келиб, ваъдамни бажараман”+.
11 “Сизлар ҳақингизда қилган ниятларимни Ўзим яхши биламан, — демоқда Яҳова. — Мусибат эмас, тинчлик келтириш ниятидаман+, сизларга порлоқ келажак ва умид бахш этаман+. 12 Сизлар Мени чақирасизлар, келиб Менга ибодат қиласизлар ва Мен сизларни эшитаман”+.
13 “Мени излайсизлар ва топасизлар+, чунки Мени бутун қалбингиз билан қидирасизлар+. 14 Мени топишингизга изн бераман”+,— демоқда Яҳова. “Асирда бўлганларингизни тўплайман, Ўзим сизларни тарқатиб юборган барча халқлар орасидан ва жойлардан йиғиб оламан+, — демоқда Яҳова. — Сизларни қаердан сургун қилган бўлсам, ўша ерга қайтариб олиб келаман”+.
15 Аммо сизлар: “Яҳова бизга Бобилда пайғамбарлар берди”,— дедингиз.
16 Довуд тахтида ўтирган шоҳга+ ва Қуддус шаҳрида яшаётган бутун халққа — сургунга кетмаган биродарларингизга Яҳова шундай демоқда: 17 “Мана, уларга қарши қилич, очарчилик ва ўлат юборяпман,+ — демоқда Қўшинлар Сарвари Яҳова. — Уларни ёмонлигидан ейишга ярамайдиган, чириган* анжирлар сингари қиламан”+.
18 “Уларни қилич+, очарчилик ва ўлат билан таъқиб қиламан. Ер юзидаги барча шоҳликлар уларни кўриб даҳшатга тушишади+, қарғаганда уларнинг номини тилга олишади ва ҳайратда қолиб, ҳуштак чалишади+. Мен уларни тарқатиб юборган барча халқлар орасида масхара бўлишади+. 19 Чунки улар хизматчиларим пайғамбарлар орқали айтган сўзларимни тинглашмади, — демоқда Яҳова. — Мен уларни қайта-қайта юборгандим”+.
“Аммо сизлар қулоқ солмадингиз”+,— демоқда Яҳова.
20 Шу сабабли, эй халқ, Мен Қуддусдан Бобилга сургун қилган одамлар, Яҳованинг сўзини тингланг! 21 Менинг номимдан сизларга ёлғонни башорат қилаётган+ Хулаё ўғли Ахаб ҳамда Масиё ўғли Зидқиё ҳақида Исроил Тангриси, Қўшинлар Сарвари Яҳова шундай демоқда: “Уларни Бобил шоҳи Навуходоносор қўлига бераман ва у кўз ўнгингизда уларни ўлдиради. 22 Бобилдаги Яҳудонинг барча сургун қилинганлари улар билан содир бўлганларни қарғиш сифатида ишлатиб: “Яҳова сени Бобил шоҳи ўтда куйдирган Зидқиё билан Ахабнинг кўйига солсин!” — дейдиган бўлишади. 23 Чунки улар яқинининг хотини билан зино қилиб, Исроилда ўзларини шармандаларча тутишди+. Мен уларга буюрмаган бўлсам-да, Менинг номимдан ёлғон сўзларни айтишди+.
“Мен бундан хабардорман ва бунинг гувоҳиман”+,— демоқда Яҳова».
24 «Нахаламлик Шамаёга+ эса шундай деб айтасан: 25 “Исроил Худоси, Қўшинлар Сарвари Яҳова демоқда: “Сен Қуддусдаги бутун халққа, Масиё ўғли руҳоний Зафаниёга+ ва барча руҳонийларга ўз номингдан мактуб жўнатиб, қуйидагиларни айтдинг: 26 “Ўзини пайғамбардай тутадиган ҳар қандай телбани назорат қилиб, кундаласин* деб, Яҳова сени руҳоний Ёҳайидо ўрнига Яҳова уйининг назоратчиси бўлишинг учун руҳоний этиб тайинлаган эди+. 27 Шундай экан, нега орангизда ўзини пайғамбардай тутаётган+ онотўтлик+ Еремиёни жазоламадинг? 28 У ҳатто Бобилга, бизларга мактуб йўллаб, шундай деди: “Бу узоқ давом этади! Уйлар қуриб, уларда яшанглар. Боғлар яратиб, меваларини енглар...”»+.
29 Руҳоний Зафаниё+ бу мактубни Еремиёга эшиттириб ўқиб бераётганида, 30 Яҳова Еремиёга қуйидаги сўзини аён қилди: 31 «Сургунда бўлган бутун халққа қуйидаги хабарни жўнат: “Яҳова нахаламлик Шамаё ҳақида шундай демоқда: “Мен юбормаган бўлсам-да, Шамаё сизларга башорат қилгани ва сизларни ёлғонга ишонтирмоқчи бўлгани учун+, 32 Яҳова демоқда: “Мен нахаламлик Шамаёни ва авлодларини жазолайман. Бу халқ орасида унинг авлодларидан бирортаси ҳам омон қолмайди ва Мен халқимга қиладиган яхшиликни у кўрмайди,— демоқда Яҳова. — Чунки у халқни Яҳовага қарши исён кўтаришга ундади”».