Забур
Довуд саноси.
27 Яҳова — нурим+ ва нажотимдир.
Ким ҳам мени қўрқита оларди?!+
Яҳова — ҳаётим қўрғонидир+.
Ким ҳам мени даҳшатга соларди?!
2 Ёмон одамлар ютиб юборгудек бўлиб менга ҳужум қилганда+,
Ғаниму душманларим ўзлари қоқилиб, йиқилиб тушди.
Менга қарши уруш очилса-да,
Ишончимни йўқотмайман.
4 Мен Яҳовадан бир нарсани сўрадим,
Мана шудир менинг тилагим:
Қанийди Яҳованинг уйида умр бўйи яшасам+,
Яҳованинг ҳимматига* кўз тиксам,
5 Мусибат куни У мени Ўз паноҳида асрайди+,
Чодирининг яширин жойига бекитиб қўяди+.
У мени баланд қоя устига турғизади+.
6 Шунда бошим атрофимдаги душманларимдан юқори кўтарилади,
Шодлик ҳайқириқлари ила Унинг чодирида қурбонликлар келтираман.
Яҳовага атаб мадҳлар куйлайман.
8 «Мени изланглар»,— деган сўзларинг,
Қалбимда янграб турибди.
Сени излайман, эй Яҳова+.
9 Мендан юзингни яширма+.
Ғазаб устида хизматкорингдан воз кечма.
Мададкорим Сенсан+,
Рад этма, ташлаб кетма мени, эй нажоткор Тангрим!
12 Мени ғанимларим қўлига топширма+,
Зеро, сохта гувоҳлар менга қарши чиқиб+,
Ғазаб билан менга таҳдид қилмоқда.
Ҳа, Яҳовага умид боғла!