Забур
Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Довуд саноси.
31 Сенда бошпана топдим, эй Яҳова+.
Мен асло шарманда бўлмасман+.
Адолатинг ҳаққи мени қутқар+.
2 Менга қулоқ тут,
Халос этиш учун шошил+.
Мен учун тоғдаги қалъа,
Ҳимоялайдиган мустаҳкам бошпана бўл+.
5 Ҳаётимни* Сенга ишониб топшираман+.
Мени қутқаргансан, эй Яҳова, ҳақиқат Тангриси*+.
6 Ўзини бефойда, бемаъни бутларга бағишлаганлардан нафратланаман.
Менга келсак, мен Яҳовага таянаман.
7 Сенинг меҳр-садоқатинг ила беҳад қувонаман,
Чунки Сен азоб-уқубатимни кўрдинг+,
Қаттиқ қайғу чекаётганимдан хабардорсан.
8 Сен мени душман қўлига топширмадинг,
Мени хавфсиз жойга турғиздинг.
9 Менга илтифот кўрсат, эй Яҳова, чунки дард чекяпман.
Азоб-уқубат кўзларимнию+ бутун баданимни заиф қилиб қўйди+.
Гуноҳим дастидан кучим тугаб боряпти.
Суякларим заифлашиб қоляпти+.
11 Душманларимнинг барчаси+,
Айниқса яқинларим устимдан кулади.
Танишларим мендан қўрқади,
Халқ олдида мени кўрганда, қочиб кетади+.
12 Ўлган кишини унутгандай, улар мени қалбларидан чиқариб ташлади,
Мен гўё синган кўзага ўхшаб қолдим.
13 Ёмон миш-мишларни эшитяпман.
Мени даҳшат қамраб олган+.
14 Мен бўлсам, Сенга таянаман, эй Яҳова+.
«Сен менинг Аллоҳимсан»,— дея эълон қиламан+.
15 Ҳаётим Сенинг қўлингда.
Ғанимларим қўлидан, таъқиб қилаётганлардан мени қутқар+.
16 Хизматчингга юзинг нурини соч+.
Меҳр-садоқатинг ила мени халос қил.
17 Эй Яҳова, Сени чақирганимда уятга қолмайин+.
18 Нафрат ва манманлик билан одил инсонга қарши кеккайиб гапирган
Ёлғончи тиллар соқов бўлиб қолсин+.
19 Ҳимматинг нақадар мўл-кўлдир!+
Сендан қўрқадиганлар учун уни асраб қўйгансан+,
Сендан бошпана топганлар ҳаққи барчанинг олдида ҳимматингни кўрсатасан+.
20 Уларни одамларнинг фитнасидан
Ҳузурингдаги яширин жойга бекитиб қўясан+.
Уларни ашаддий ҳужумлардан
Чайлангда яшириб қўясан+.
21 Яҳовага шон-шараф ёғилсин!
У қуршовга олинган шаҳарда+, ажойиб тарзда менга меҳр-садоқатини кўрсатди+.
22 Мен эса саросимага тушиб:
«Олдингда ҳалок бўламан»+,— деб айтган эдим.
Аммо ёрдам сўраб Сенга илтижо қилганимда, нолаларимни эшитдинг+.