Ёқубнинг мактуби
3 Биродарларим, Аллоҳ бошқалардан кўра бизни кўпроқ жавобгарликка тортишини биласизлар, шу боис ҳаммангиз ҳам муаллим бўлаверманглар+. 2 Барчамиз тез-тез хато қилиб турамиз*+. Борди-ю, кимдир сўзида хато қилмаса, у бутун танасини жиловлай оладиган мукаммал инсондир. 3 Агар ўзимизга бўйсундириш учун отларнинг оғзига сувлуқ солсак, унинг бутун танасини бошқара оламиз. 4 Кемани оладиган бўлсак, у қанчалик катта бўлишига ва уни кучли шамол ҳайдаб туришига қарамай, кемачи кичик бир чамбарак билан уни истаган томонига йўналтира олади.
5 Худди шундай тил ҳам тананинг кичик аъзоси бўлса-да, ҳаддан ортиқ мақтанади. Қаранг, кичик бир учқун катта ўрмонни ёндиришга қодир-а! 6 Ҳа, тил гўё оловдир+. Тана аъзоларимиз ичида тил адолатсизликка тўла. Зеро у бутун танани булғайди+ ва жаҳаннамдан* алангаланиб, инсоннинг ҳаётини куйдириб йўқ қилади. 7 Ҳар турли ёввойи ҳайвонлар, қушлар, судралиб юрувчилару денгиз жониворлари одамзод томонидан бўйсундирилган ва бўйсундирилмоқда. 8 Аммо тилни ҳеч бир инсон тия олмайди. Ўлим заҳрини сочадиган бу тил+ тўхтатиб бўлмайдиган ёвузликдир. 9 Тилимиз билан Отамиз Яҳовани* улуғлаймиз, худди шу тилимиз билан «Худога монанд қилиб» яратилган одамларни+ қарғаймиз. 10 Битта оғиздан ҳам улуғлаш, ҳам қарғиш чиқяпти-я.
Азизларим, бундай бўлиши яхши эмас+. 11 Ахир битта булоқдан ҳам ширин, ҳам аччиқ сув оқиб чиқадими? 12 Биродарларим, анжир дарахти зайтун, ток новдаси эса анжир берадими?+ Шу сингари шўр булоқдан ширин сув оқиб чиқмайди-ку.
13 Орангизда доно ва идрокли киши ким? Буни намунали хулқ-атворию доноликка хос мулойимлик ила қилган ишлари билан кўрсатсин. 14 Мабодо қалбингизда ҳасад*+ ва жанжалкашлик*+ бор бўлса, унда ўз донолигингиз билан мақтанманглар+. Акс ҳолда, ёлғончи бўлиб қоласизлар. 15 Чунки бу юқоридан тушган донолик эмас, балки бу дунёга+, танага ва жинларга хос доноликдир. 16 Негаки, қаерда ҳасадгўйлик ва жанжалкашлик* бўлса, ўша ерда тартибсизлик ва ҳар қандай қабиҳлик бўлади+.
17 Юқоридан тушган донолик эса биринчидан пок+, иккинчидан тинчликпарвар+, мулоҳазали*+, бўйсунувчан, раҳм-шафқатга ва яхши самараларга бой+, беғараз+ ҳамда риёсиздир+. 18 Адолат ҳосилини берадиган уруғ тинчлик ўрнатувчилар+ учун* тинчлик бор жойда сепилади+.