Ишаё
38 Ўша вақтда Ҳизқиё касал бўлиб, ўлим тўшагида ётиб қолди+. Омиз ўғли Ишаё+ пайғамбар унинг олдига келиб: «Яҳова шундай демоқда: “Хонадон аҳлингга васият қил, чунки соғаймай, ҳаётдан кўз юмасан”»+,— деди. 2 Буни эшитган Ҳизқиё юзини деворга буриб, Яҳовага ибодат қила бошлади. 3 У: «Эй Яҳова, ўтинаман, Сенга садоқатли бўлиб, йўлларингдан бутун қалбим+ билан юрганимни, назарингда тўғри ишлар қилганимни ёдга ол+»,— деди-да, ҳўнграб йиғлаб юборди.
4 Шунда Ишаёга Яҳованинг қуйидаги сўзи нозил бўлди: 5 «Ортингга қайтиб, Ҳизқиёга бундай деб айт+: “Бобонг Довуднинг Тангриси Яҳова шундай демоқда: “Сенинг ибодатингни эшитдим+. Кўз ёшларингни кўрдим+. Умрингни яна 15 йилга узайтираман+. 6 Сени ва мана шу шаҳарни Оссурия шоҳининг исканжасидан халос этаман. Бу шаҳарни ҳимоялайман+. 7 Яҳова сўзининг уддасидан чиқишини кўрсатадиган Яҳованинг белгиси шундай бўлади+: 8 Мана, Мен Охознинг зинапоясига* тушиб турган сояни ўн қадам орқага силжитаман”»+. Шундай қилиб, зинапояга тушиб турган соя ўн қадам орқага силжиди.
9 Яҳудо шоҳи Ҳизқиё касалликдан соғайгандан сўнг ёзган сўзлари.
10 Мен: «Умримнинг ўртасида
Мозор* дарвозаларидан кириб,
Қолган умримдан айрилишим керак»,— дедим.
11 Мен шундай деб айтдим: «Яҳни*, ёруғ дунёда* Яҳни кўрмайман+.
Йўқлик диёри аҳолисига қўшилганимда,
Одамзодни бошқа кўрмайман.
12 Турар жойим чўпонлар чодиридай
Вайрон этилиб, олиб кетилди+.
Матосини ўраган тўқимачидай умримни ўраб қўйдим.
Танда ипларидай кесиб ташландим.
Тонгдан кечга қадар кунимни битириб боряпсан+.
13 Ўзимни саҳаргача юпатдим.
У шердай суякларимни зирқиратмоқда.
Тонгдан кечга қадар кунимни битириб боряпсан+.
Кўзларим юқорига қарайвериб толиқди+.
“Эй Яҳова, мен қаттиқ азобда қолдим,
Мени қўллаб-қувватла!”+ — деб айтдим.
15 Нима ҳам дердим?
У менга айтган сўзини бажарди.
Жоним азоб чекканидан
Умрим бўйи мўмин-қобил бўлиб юраман.
16 Эй Яҳова, булар* туфайли инсон яшайди,
Улар орқали ҳаётдирман.
Сен мени соғайтириб, омон қолдирасан+.
17 Тинчланиш ўрнига қаттиқ азоб чекдим.
Аммо мени яхши кўрганинг учун,
Ҳалокат чуқурлигидан сақлаб қолдинг+.
Барча гуноҳларимни ортингга улоқтириб юбординг+.
Гўрга тушганлар садоқатингга умид боғлай олмайди+.
19 Бугун мен Сени олқишлаётганим каби,
Тириклар, фақат тириклар Сени олқишлай олади.
Ота ўз ўғилларига садоқатинг ҳақида таълим бера олади+.
20 Эй Яҳова, мени қутқар.
Умримиз бўйи Яҳованинг уйида+
Торли асбоблар жўрлигида қўшиқларимни куйлаймиз+».
21 Кейин Ишаё: «Анжир кулча келтириб, уни шоҳнинг ярасига қўйинглар. Шунда у соғаяди»+,— деди. 22 Ҳизқиё: «Яҳованинг уйига боришим қайси белгидан кўринади?» — деб сўради+.