Ишаё
52 Эй Сион+, уйғон! Уйғониб кучга тўл!+
Эй Қуддус, муқаддас шаҳар, чиройли либосларни кий+.
Чунки суннатсиз, нопок киши сенга бошқа кирмайди+.
2 Эй Қуддус, ўрнингдан туриб, устингдаги тупроқни қоқ.
Эй, Сионнинг асир қизи, бўйнингдаги арқонни олиб ташла+.
3 Яҳова шундай демоқда:
4 Олий Ҳукмдор Яҳова демоқда:
«Аввал халқим Мисрга бориб, мусофир бўлиб яшади+.
Сўнг Оссурия бесабаб унга жабр-зулм ўтказди».
5 «Хўш, энди нима қилишим керак?» — демоқда Яҳова.
«Халқим бепул олиб кетилди,
Улар устидан ҳукм юритганлар ғолибона қичқирди+,— демоқда Яҳова,—
Тўхтовсиз, кечаю кундуз исмимга ҳурматсизлик кўрсатди+.
6 Шу боис, халқим исмимни билиб олади+.
Ўша куни улар, гапирган Мен эканимни билиб олади.
Ҳа, бу Менман!»
7 Тоғлар оша хушхабарни эълон қилиб юрганнинг қадамлари нақадар гўзал!+
У тинчлик ҳақида жар солиб+,
Яхшилик тўғрисида хушхабар келтирмоқда.
У нажот хабарини эълон этиб,
Сионга: «Тангринг Шоҳ бўлди!»+ — демоқда.
8 Қулоқ сол! Соқчиларинг бақирмоқда.
Улар бир овоздан қувониб ҳайқирмоқда,
Чунки улар Яҳова Сионни қайтариб келаётганини ўз кўзлари билан кўрмоқда.
9 Эй, Қуддус харобалари, шодланинг, бир овоздан қувонч ила ҳайқиринг+.
Зеро, Яҳова Ўз халқига тасалли бериб+, Қуддусни тўлов эвазига қутқарди+.
10 Яҳова бутун халқлар кўз ўнгида муқаддас кучини намоён этади+.
Ердаги ҳар бир киши Аллоҳимизнинг ғалабасини кўради+.
11 Кетинг, кетинг! У ерни тарк этинг+, ҳаром нарсага тегманг+.
12 Сизлар ваҳимага тушмай, чиқиб кетасиз,
Ҳеч кимдан қочмайсиз.
Зеро, Яҳова олдингизда боради+,
Исроил Худоси ортингизда соқчи каби бўлади+.
13 Хизматкорим+ фаросат ила иш тутади.
У юксалтирилади,
Мартабаси ортиб, баландга кўтарилади+.
14 Кўпчилик унга қараб ҳайратга тушарди.
(Чунки унинг ташқи кўриниши бошқаларникидан,
Маҳобатли қиёфаси одамзодникидан кўра кўпроқ бузилган эди).
15 У кўпгина халқларни лол қолдиради+.