Ишаё
«Бу Менман! Одиллик билан сўзлайдиган,
Буюк қудратим билан нажот берадиган Худоман».
2 Нега кийиминг қизил?
Нега узум тепкилаётган кишиникидай кийимларинг қип-қизил?+
3 «Мен узумни ёлғиз Ўзим тепкиладим.
Ёнимда ҳеч кимса йўқ эди.
Уни қаҳр билан тепкиладим,
Ғазабга миниб эздим+.
Қони кийимларимга сачраб,
Бутун либосимни булғади.
4 Мен қасос оладиган кунни белгиладим+,
Тўлов эвазига қутқарган кишиларим йили келди.
5 Атрофга қарадим, лекин ёрдам берадиган кимса йўқ эди,
Ларзага келдим, аммо қўллайдиган ҳеч ким йўқ эди.
Шу боис, Ўз қўлим Менга ғалаба келтирди+,
Ўз қаҳрим Мени қўллаб-қувватлади.
7 Яҳованинг меҳр-садоқатга тўла ишлари ҳақида гапираман.
Ўзининг раҳм-шафқати ва меҳр-садоқати ила
Исроил хонадонига қилган барча эзгуликлари,
Яҳова бизни деб амалга оширган барча ишлари учун+
Яҳовага ҳамду сано айтаман.
8 Зеро, У: «Ҳақиқатдан улар Менинг халқим, хоинлик қилмайдиган ўғилларимдир»+,— деган эди.
Шу сабабли, У халқининг Қутқарувчиси+ бўлди.
9 Улар азоб чекканда, У ҳам азоб чекди+.
Ўз хабарчисини юбориб, уларни халос этди+.
10 Бироқ улар исён қилиб+, Унинг муқаддас руҳини ранжитди+.
11 Улар ўтмиш замонларни,
Унинг хизматкори Мусонинг даврини эслаб, шундай деди:
«Сурувининг чўпонлари орқали+ халқини денгиздан ўтказган Худо+ қани?
Уларга Ўз муқаддас руҳини ёғдирган Худо+ қани?
12 Ўзининг улуғвор қўли билан Мусонинг ўнг қўлидан етаклаган+,
Тоабад Ўз исмининг донғини таратиш учун+,
Халқи олдида сувларни иккига бўлган Тангри+ қани?
13 Улар кенг далада чопаётган тулпордай,
Қоқинмай ўтиб кетиши учун,
Жўшқин сувлар ичра йўл очган Худо қани?
14 Чорва водийга бориб, тиним топгани каби,
Яҳованинг руҳи уларга осойишталик бахш этди»+.
Ўзингга буюк ном қозониш учун+,
Халқингни шу тариқа бошлаб юрдинг.
15 Осмондан назар солиб қара,
Юксак, муқаддас ва шарафли масканингдан қара.
Сенинг ғайратингу қудратинг,
Раҳм-шафқатингу марҳаматинг қани?+
Нега уларни мендан дариғ тутяпсан?
16 Ахир Сен бизнинг Отамизсан!+
Гарчи Иброҳим бизни танимаса-да,
Исроил тан олмаса-да,
Сен, эй Яҳова, бизнинг Отамизсан.
Азалдан бизнинг Халоскоримизсан+.
17 Эй Яҳова, нима учун бизни йўлларингдан адаштирдинг?
Нега бағримизни тош қилиб, Сендан қўрқмай қўйишимизга йўл қўйдинг?+
Хизматчиларинг ҳаққи,
Меросинг бўлмиш халқинг ҳаққи бизга яна илтифот кўрсат+.
18 Муқаддас халқинг юртга оз вақт эгалик қилди.
Душманларимиз муқаддас масканингни топтади+.
19 Биз, анча вақтдан буён Сен ҳокимлик қилмаган халқларга,
Исмингни айтиб чақирмайдиган одамларга ўхшаб қолдик.