Ишаё
60 «Эй, аёл ўрнингдан тур+, нурингни соч!
Яҳованинг улуғворлиги устингга ёғилади+.
2 Мана, ерни зулмат,
Халқларни қора булут қоплайди.
Бироқ Яҳова сенга нурини сочади,
Унинг улуғворлиги сенга кўринади.
4 Бошингни кўтариб, атрофингга қара!
Уларнинг бари тўпланиб, олдингга яқинлашмоқда.
5 Буни кўриб, юзингдан нур таралади+,
Юрагинг дукиллаб, қувончга тўлади.
Зеро, денгиз бойликлари сен томон ёғилади,
Халқлар хазиналари сеники бўлади+.
6 Юртингни туялар тўдалари,
Мидиёну Эфахнинг+ ёш туялари тўлдиради.
Шаванинг барча одамлари келади,
Улар сенга олтин, хушбўй смола олиб келади.
Улар Яҳовани мадҳ этади+.
7 Кедарнинг+ ҳамма подалари ёнингга тўпланади.
Наваёт+ қўчқорлари хизматингда бўлади.
8 Кимлар худди булутдай,
Инига учаётган каптардай учиб келмоқда?
9 Ороллар Менга умид боғлайди+,
Таршиш кемалари олдинда келади,
Ўғилларингни йироқдан+
Кумушу олтинлари билан бирга олиб келади.
Буни Аллоҳинг Яҳова — Исроилнинг Муқаддас Худоси исмини улуғлаш учун қилади.
Зеро, У сени шон-шарафга буркайди+.
10 Мусофирлар деворларингни қуради,
Шоҳлари хизматингда бўлади+.
Ғазабим ила сени жазоладим,
Аммо илтифотимни кўрсатиб, раҳм-шафқат қиламан+.
11 Дарвозаларинг доим очиқ бўлади+.
Улар кечаю кундуз ёпилмайди.
Халқларнинг бойликлари сенга олиб келинади,
Шоҳлари бу ишда бошчилик қилади+.
12 Сенга хизмат қилмайдиган ҳар қандай халқни, шоҳликни йўқ қиласан.
Бундай халқлар батамом қирилиб кетади+.
13 Ливаннинг улуғворлиги сенга келади+,
Муқаддас масканимни безаш учун
Қора арча, шумтол ва сарв дарахтлари олиб келинади+.
Мен оёғим турган жойни шарафлайман+.
14 Сенга зулм ўтказганларнинг ўғиллари олдингга келиб, таъзим қилади.
Сени писанд қилмаганларнинг бари оёғингга бош эгади.
Улар сени Яҳованинг шаҳри,
Исроилнинг Муқаддас Худосининг Сиони деб атайди+.
15 Сени тарк этиб, сендан нафратланишди, сени четлаб ўтишди+.
Энди, сени абадий фахр,
Авлодлар оша қувонч манбаига айлантираман+.
16 Сен халқлар сутидан ичасан+,
Шоҳлар кўкрагини эмасан+.
Шунда Мен, Яҳова, Нажоткоринг эканимни,
Ёқубнинг Қодир Тангриси, Халоскоринг эканимни билиб оласан+.
17 Мис ўрнига олтин,
Темир ўрнига кумуш,
Ёғоч ўрнига мис,
Тошлар ўрнига темир келтираман.
Тинчликни назоратчинг,
Одилликни иш тақсимловчинг этиб тайинлайман+.
18 Бундан буён юртингда зўравонлик ҳақида,
Чегараларинг ичида босқинчилигу ҳалокат тўғрисида эшитилмайди+.
Деворларингни Нажот+, дарвозаларингни Шараф деб атайсан.
19 Кундузи қуёш ўз нурини сенга сочмайди,
Ой ўз шуъласини туширмайди.
Зеро, Яҳованинг Ўзи абадий нуринг+,
Тангринг сенинг чиройинг бўлади+.
20 Қуёшинг ҳеч қачон ботмайди,
Ойинг бошқа яширинмайди.
Чунки Яҳованинг Ўзи абадий нуринг бўлади+,
Қайғули кунларинг барҳам топади+.
21 Бутун халқинг одил бўлади,
Бу юртга мангу эгалик қилади.
22 Озгина одамдан мингта одам,
Кичик халқдан қудратли халқ пайдо бўлади.
Мен, Яҳова, буни ўз вақтида тезлаштираман».