Забур
Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Ёдутун*. Довуд саноси.
62 Ёлғиз Аллоҳни сабр билан кутаман.
У менга нажот беради+.
3 Қачонгача одамга ҳужум қилиб, уни ўлдирмоқчи бўласиз?!+
Барчангиз оғиб қолган девордай, қулай деб турган тош девордай хавфлисиз*.
4 Улар ўзаро маслаҳатлашиб, уни мартабасидан туширишга уринади,
Ёлғон гапиришдан роҳатланади.
Оғизлари билан дуо қилади-ю, ичида эса қарғайди+. (Села)
6 У менинг қоям, нажотим ва хавфсиз бошпанамдир,
Мен асло тебранмасман+.
7 Аллоҳ менга нажот ва шон-шараф беради.
Мустаҳкам қоям ва бошпанам Худодир!+
8 Эй одамлар, доимо Унга ишонинг!
Юрагингизни Унга тўкиб солинг+.
Аллоҳ бизнинг бошпанамиздир!+ (Села)
9 Инсон ўғиллари бир нафасдир,
Одамзод болалари сохта паноҳдир+.
Улар тарозида тортилса, нафасдан ҳам енгилроқ чиқади+.
10 Талончиликка таянманг,
Ўғриликка беҳуда умид боғламанг.
Мол-давлатингиз кўпайса, унга кўнгил қўйманг+.
11 Худо икки марта:
«Худо куч-қудратлидир»+,— деб айтганини эшитдим.