Забур
Миктам*. Довуд саноси.
16 Мени ҳимоя қил, эй Худо, чунки Сенда бошпана топганман+.
2 Яҳовага шундай деб айтдим: «Эй Яҳова, Сен жамики баракаларим Манбаисан.
4 Бошқа худоларга хизмат қилаётганлар, дард-аламларини кўпайтиради+.
Уларнинг қон аралаш ичимлик назрларига асло шерик бўлмайман,
Исмларини тилга ҳам олмайман+.
5 Яҳова улушим, насибамдир+, У менинг косамни тўлдиради+.
У меросимни қўриқлайди.
6 Яхши ерлар менга улуш бўлиб тегди.
Ҳа, менга берилган меросдан мамнунман+.
7 Менга панд-насиҳат берган Яҳовани+ шарафлайман.
Ҳатто тунда ҳам чуқур ўй-фикрларим* менга таълим беради+.
8 Яҳовани ҳамиша ёдимда тутаман+.
У менинг ўнг томонимда экан, мен ҳеч қачон тебранмайман+.
9 Шу боис, қалбим қувонади, бутун вужудим шодланади.
Мен хавфсизликда кун кечираман.
10 Сен мени мозорда* ташлаб кетмайсан+.
Садоқатли хизматчинг қабрга тушишига* йўл қўймайсан+.
11 Сен менга ҳаёт сўқмоқларини кўрсатдинг+.
Ҳузурингда улкан шодлик ҳукмрондир+,
Ўнг томонингда бўлиш, тоабад бахт-саодатга етаклайди.