Матто баён этган хушхабар
1 Иброҳимнинг авлоди+ бўлмиш Довуднинг наслидан+ келиб чиққан Исо Масиҳнинг* ҳаёти тўғрисидаги китоб*.
2 Иброҳим Исҳоқнинг отаси+,
Исҳоқ Ёқубнинг отаси+,
Ёқуб эса Яҳудо+ ва унинг ака-укаларининг отаси эди.
3 Яҳудо Тамарадан туғилган Паразнинг ҳамда Зераҳнинг отаси+,
Параз Хазроннинг отаси+,
Хазрон Рамнинг отаси+,
4 Рам Оминадовнинг отаси,
Оминадов Нахшўннинг отаси+,
Нахшўн Салмўннинг отаси,
5 Салмўн эса Раҳобадан+ туғилган Бознинг отаси эди.
Боз Рутдан+ туғилган Обиднинг отаси,
Обид Эссайнинг отаси+,
6 Эссай шоҳ Довуднинг отаси+,
Довуд эса Уриёнинг собиқ хотинидан туғилган Сулаймоннинг отаси эди+.
7 Сулаймон Рахабомнинг отаси+,
Рахабом Абиёнинг отаси,
Абиё Осонинг отаси+,
8 Осо Ёҳушафатнинг отаси+,
Ёҳушафат Ёҳурамнинг отаси+,
Ёҳурам эса Уззиёнинг отаси эди.
9 Уззиё Йўтомнинг отаси+,
Йўтом Охознинг отаси+,
Охоз Ҳизқиёнинг отаси+,
10 Ҳизқиё Манашенинг отаси+,
Манаше Омоннинг отаси+,
Омон Йўшиёнинг отаси+,
11 Йўшиё+ эса Бобилга сургун бўлиш даврида+ яшаган Ёхониёнинг+ ҳамда унинг ака-укаларининг отаси эди.
12 Бобилга сургун бўлганларидан кейин Ёхониё Шалтиёлнинг отаси бўлди.
Шалтиёл Зарубабелнинг отаси+,
13 Зарубабел Абиҳуднинг отаси,
Абиҳуд Элияқимнинг отаси,
Элияқим эса Азўрнинг отаси эди.
14 Азўр Зодўхнинг отаси,
Зодўх Ахимнинг отаси,
Ахим Элиҳуднинг отаси,
15 Элиҳуд Элазарнинг отаси,
Элазар Маттаннинг отаси,
Маттан Ёқубнинг отаси,
16 Ёқуб эса Марямнинг эри Юсуфнинг отаси эди. Марямдан Масиҳ+ деб аталган Исо туғилди+.
17 Шу йўсинда, Иброҳимдан Довудгача 14 авлод, Довуддан Бобилга сургун бўлиш давригача 14 авлод ва Бобил сургунлигидан Масиҳгача 14 авлод ўтди.
18 Исо Масиҳнинг туғилиши мана бундай юз берди: унинг онаси Марям Юсуфга унаштирилган эди. Ҳали улар турмуш қурмай туриб, Марям муқаддас руҳ қудрати билан ҳомиладор+ экани маълум бўлди. 19 Унинг эри* Юсуф одил киши бўлгани сабабли, Марямнинг шарманда бўлишини хоҳламасди. Шунинг учун, ҳеч кимга билдирмай ундан ажралмоқчи* бўлди+. 20 Юсуф бу ҳақда обдан ўйлаб чиққанидан сўнг, Яҳованинг* фариштаси унга тушида аён бўлиб, шундай деди: «Эй, Довуднинг ўғли Юсуф, хотининг Марямни уйингга олиб келишдан қўрқма, чунки у муқаддас руҳ қудрати билан ҳомиладор бўлган+. 21 Хотининг ўғил кўради ва сен унинг исмини Исо* қўясан+, чунки у ўз халқини гуноҳларидан халос этади»+. 22 Буларнинг бари, Яҳова* Ўз пайғамбари орқали айтган қуйидаги сўзлар рўёбга чиқиши учун содир бўлди: 23 «Бокира қиз ҳомиладор бўлиб ўғил кўради ва унинг исмини Иммануил+ қўйишади». Бу исмнинг таржимаси «Аллоҳ биз билан»+, демакдир.
24 Сўнг Юсуф уйғониб, Яҳованинг* фариштаси буюрганидай, хотинини ўз уйига олиб келди. 25 Аммо Марям бола кўрмагунча Юсуф у билан ётмади. Бола туғилгач+, унинг исмини Исо қўйди+.