Забур
33 Эй, одил инсонлар, Яҳова эзгу ишлар қилгани учун, хурсандчиликдан ҳайқиринг!+
Тўғри одамлар Уни мақтаса ярашади.
2 Арфа чалиб Яҳовага шукроналар айтинг,
Ўн торли асбобда Унга мадҳлар куйланг.
3 Унга янги қўшиқ куйланг+,
Торли асбобларни моҳирона чалиб, шодликдан ҳайқиринг!
4 Яҳованинг сўзи ҳақиқатдир+,
Қилган барча ишлари ишончга сазовордир.
5 У адолат ва ҳаққониятни севади+.
Ер юзи Яҳованинг меҳр-садоқатига тўладир+.
7 У денгиз сувларини тўғон ўрнатгандек тўсиб қўяди+,
Жўшқин сувларни омборларга йиғиб қўяди.
8 Бутун ер юзи Яҳовадан қўрқсин+,
Унда яшовчилар Тангрига иззат-икром кўрсатсин.
11 Яҳованинг қарорлари абадий туради+,
Дилидаги ниятлари авлодлар оша ўзгармайди.
13 Яҳова осмондан қараб,
Инсон ўғилларининг барини кўриб туради+.
14 Ўзининг маконидан ер юзида
яшовчиларни кузатиб туради.
15 У ҳамманинг юрагига шакл беради,
Ҳар бир кишининг ишларини текширади+.
18 Яҳованинг нигоҳи Ундан қўрқадиганларга+,
Унинг меҳр-садоқатига умид боғлаганларга қаратилгандир.
19 Уларни ўлимдан халос этиб,
Очарчилик пайтида тирик қолдиради+.
20 Биз Яҳовани кутамиз.
У ёрдамчимиз ва қалқонимиздир+.
21 У туфайли қалбимиз қувончга тўлади,
Чунки Унинг муқаддас исмига таянамиз+.