Шоҳлар биринчи китоб
16 Бир мунча вақт ўтиб, Яҳова Шомуилга деди: «Яна қанча пайт Шоулни деб қайғуриб юрасан?+ Ахир Мен уни рад этдим-ку. Энди у Исроил устидан шоҳлик қилмайди+. Шохни мойга тўлдиргин-да+, йўлга чиқ. Мен сени байтлаҳмлик Эссайнинг+ олдига юбораман, чунки унинг ўғилларидан бирини Ўзим учун шоҳ этиб танладим»+. 2 Аммо Шомуил: «Қандай қилиб бораман? Агар Шоул эшитиб қолса, мени ўлдиради»+,— деди. Яҳова унга жавобан деди: «Ўзинг билан битта ғунажинни олгин-да: “Мен Яҳовага қурбонлик келтириш учун келдим”,— деб айт. 3 Қурбонлик келтириш учун Эссайни таклиф қил. Ўшанда нима қилиш кераклигини сенга билдираман. Мен сенга кўрсатган кишини Мен учун мойлайсан»+.
4 Шомуил Яҳова айтганидай қилиб, Байтлаҳмга+ келди. Шаҳар оқсоқоллари қўрқув ичида уни қарши олишди ва ундан: «Тинчликми?» — деб сўрашди. 5 Шомуил: «Тинчлик. Мен Яҳовага қурбонлик келтириш учун келдим. Ўзингизни муқаддас қилинглар ва келиб мен билан бирга қурбонлик келтиринглар»,— деди. Кейин у Эссай билан ўғилларини муқаддас қилиб, қурбонлик келтириш учун уларни чақирди. 6 Улар келганда, Шомуил Элиёбни+ кўриб: «Яҳованинг мойлангани мана шу экани шубҳасиз»,— деди. 7 Бироқ Яҳова Шомуилга: «Унинг кўринишига ва бўйининг баландлигига+ қарама, чунки танлаганим у эмас. Аллоҳ одам қарагандай қарамайди, одам ташқи кўринишга қарайди, Яҳова эса инсоннинг қалбига қарайди»+,— деб айтди. 8 Сўнг Эссай Абунадовни+ чақириб, Шомуилнинг олдига олиб келди. Аммо Шомуил: «Яҳова буни ҳам танламади»,— деди. 9 Кейин Эссай Шаммохни+ кўрсатди, лекин у: «Яҳова буни ҳам танламади»,— деб айтди. 10 Шундай қилиб, Эссай еттита ўғлини Шомуилнинг олдига олиб келди, бироқ Шомуил унга: «Яҳова улардан биронтасини ҳам танламади»,— деди.
11 Охири Шомуил Эссайдан: «Ҳамма ўғилларинг шуми?» — деб сўради. Эссай унга: «Кенжа ўғлим+ ҳам бор, у қўйларни боқиб юрибди»+,— деди. Шомуил: «Одам юбориб уни чақиртир, у келмагунича, таом ейишга ўтирмаймиз»,— деб айтди. 12 Эссай одам юбориб, уни чақиртирди. У қизғиш ёноқли, кўзлари чиройли, қадди-қомати келишган йигит эди+. Яҳова: «Ўрнингдан туриб, уни мойла, танлаганим шу!»+ — деди. 13 Шомуил мой тўлдирилган шохни олиб+, акаларининг олдида уни мойлади. Ўша кундан бошлаб, Яҳованинг руҳи Довудга таъсир қила бошлади+. Кейин Шомуил Рамага+ қайтиб кетди.
14 Яҳованинг руҳи Шоулни тарк этди+ ва ёмон руҳ* уни қийнашига Яҳова йўл қўйди+. 15 Шоулнинг хизматкорлари шундай дейишди: «Худодан бўлган ёмон руҳ сизни қийнаяпти. 16 Тақсир, илтимос хизматкорларингизга буюринг, арфани яхши чаладиган кишини сиз учун топиб келишсин+. Худодан бўлган ёмон руҳ сизни қамраб олганида, ўзингизни яхши ҳис қилишингиз учун, у сизга арфа чалиб беради». 17 Шоул хизматкорларига: «Майли, арфани яхши чаладиган кишини топиб, олдимга олиб келинглар»,— деди.
18 Хизматкорлардан бири: «Мен байтлаҳмлик Эссай деган кишининг ўғли арфани яхши чалишини биламан. У жасур, қудратли жангчи+, қадди-қомати келишган+, гаплари маъноли йигит. Яҳова ҳам у биландир»+,— деб айтди. 19 Шоул Эссайнинг олдига хабарчиларни жўнатиб: «Қўй боқиб юрган ўғлинг Довудни олдимга юбор»+,— деди. 20 Эссай нон, шароб қуйилган меш ҳамда улоқни эшакка ортди-да, ўғли Довуд билан бирга Шоулнинг олдига юборди. 21 Довуд Шоулнинг олдига бориб, унга хизмат қила бошлади+. У Шоулга жудаям ёқиб қолди ва уни ўзининг қуролбардори этиб тайинлади. 22 Шоул Эссайга: «Довуд менга хизмат қилиб юрсин, чунки у менга маъқул келди»,— деган хабар юборди. 23 Худодан бўлган ёмон руҳ Шоулни қамраб олганда, Довуд арфа чаларди. Шунда Шоул анча енгил тортиб, ўзини яхши ҳис қиларди ва ёмон руҳ уни тарк этарди+.