Юҳанно олган ваҳий
3 Сардидаги жамоатнинг фариштасига ҳам ёз: “Худонинг еттита руҳига+ ва еттита юлдузига+ эга бўлган зот шундай демоқда: “Сенинг ишларингни биламан, гўё тирик деган номинг бор, лекин ўликсан+. 2 Бедор бўл+ ва зўрға тирик қолганларни қўллаб-қувватла. Зеро Аллоҳ олдида ишларинг якунига етмаганини аниқладим. 3 Шунинг учун олган, эшитган нарсаларингни ёдда тутиб, уларни сақла ва тавба қил+. Агар уйғоқ бўлмасанг, сенинг олдингга ўғри каби келаман+ ва қайси вақтда келганимни билмай қоласан+.
4 Бироқ Сардида кийимларини булғамаган+ баъзи одамлар бор. Улар мен билан оқ кийимларда юришади+, чунки улар бунга лойиқ. 5 Ғалаба қозонаётган киши+ оқ либос кияди+ ва мен унинг исмини ҳаёт китобидан+ ўчириб ташламайман, аксинча, Отам ва фаришталар олдида номини тан оламан+. 6 Муқаддас руҳ жамоатларга нима деяётганини қулоғи борлар эшитсин”.
7 Филаделфиядаги жамоатнинг фариштасига ҳам ёз: “Муқаддас+ ва ҳақ+, Довуднинг калитига эга бўлган+, калит билан очган эшикларини ҳеч ким бекита олмайдиган, бекитганини эса ҳеч ким очолмайдиган зот шундай демоқда: 8 “Мен сенинг ишларингни биламан (ҳеч ким бекита олмайдиган эшикни сенинг олдингда очдим)+: кучинг кўп бўлмаса-да, сўзимни сақлаб, исмимдан воз кечмадинг. 9 Шайтон йиғинидан* бўлганларни ва яҳудий бўлмай туриб+, ўзларини яҳудий дея ёлғон гапирадиганларни олдингга келтириб, сенга таъзим қилишга мажбурлайман ва шунда улар мен сени севганимни билиб олишади. 10 Менинг сабр-тоқатим ҳақидаги каломни маҳкам ушлаганинг учун*+, ер юзида яшовчилар устидан синов ўтказилаётган пайтда сени асрайман+. 11 Мен тезда келаман+. Ўзингда бор бўлганни маҳкам ушла, токи ҳеч ким сендан тожингни тортиб олмасин+.
12 Зафар қозонаётганни Аллоҳимнинг маъбадида устун қилиб қўяман. У ҳеч қачон у ердан ташқарига чиқмайди. Унинг устига Худойимнинг исмини+, Тангрим шаҳрининг, яъни Худойимдан тушаётган Янги Қуддуснинг номини+ ва янги исмимни ёзиб қўяман+. 13 Муқаддас руҳ жамоатларга нима деяётганини қулоғи борлар эшитсин”.
14 Лаодикиядаги жамоатнинг+ фариштасига ҳам ёз: “Омин+, ишончли ва ҳақиқий+ шоҳид+, Худонинг ижодларидан биринчиси+ шундай айтмоқда: 15 “Сенинг ишларингни биламан, сен на совуқ, на иссиқсан. Мен эса сенинг ё совуқ, ё иссиқ бўлишингни хоҳлар эдим. 16 Иссиқ ҳам+, совуқ ҳам эмас+, балки илиқ бўлганинг учун сени оғзимдан чиқариб юборишга тайёрман. 17 “Мен бойман+, бойиб кетдим, ортиқ менга ҳеч нарса керак эмас”,— дейсан-у, аммо бахтсиз, ачинарли аҳволда, камбағал, кўр ва яланғоч эканингни билмас экансан. 18 Сенга маслаҳатим шу: бойиб кетиш учун мендан ўтда тобланган олтин, яланғочлигинг ошкор бўлиб уятга қолмаслигинг учун+ оқ либос, кўришинг учун+ кўзга суртадиган малҳам+ сотиб ол.
19 Менга азиз бўлган барчага танбеҳ бериб, тарбия қиламан+. Шундай экан, ғайратли бўл ва тавба қил+. 20 Мана, мен эшик олдида туриб тақиллатяпман. Кимки овозимни эшитиб эшикни очса мен унинг уйига кираман. Мен у билан ва у мен билан кечликни баҳам кўради. 21 Ғолибга+ мен билан тахтимда ўтиришга рухсат бераман+. Чунки мен ҳам ғалаба қозониб, Отам билан Унинг тахтига ўтирдим+. 22 Муқаддас руҳ жамоатларга нима деяётганини қулоғи борлар эшитсин”».