Чиқиш
20 Кейин Худо мана бу сўзларни айтди+:
2 «Мен сизларни Мисрдан, сизлар қулликда бўлган юртдан* олиб чиққан Тангрингиз Яҳоваман+. 3 Мендан ўзга худоларингиз бўлмасин+.
4 Ўзингиз учун на осмонда, на ерда, на сувларда мавжуд бўлган ҳеч бир нарсанинг ўйма тасвири ёки шаклини ясаманглар+. 5 Уларга сажда ва хизмат қилманглар+. Чунки Мен, Худойингиз Яҳова мутлақ садоқатни талаб қиладиган Тангриман+. Мендан нафратланган оталарнинг гуноҳи оқибатларини уларнинг ўғиллари, неваралари ва эваралари бошдан кечиришига йўл қўяман; 6 лекин Мени севиб, амрларимга амал қилганларнинг минг-минг авлодларига меҳр-садоқатимни намоён этаман+.
7 Аллоҳингиз Яҳованинг исмини ноўрин тарзда тилга олманглар+, чунки Яҳова Унинг исмини ноўрин тарзда тилга олган кишини жазосиз қолдирмайди+.
8 Шаббат куни муқаддас эканини ёдингизда тутинглар+. 9 Олти кун меҳнат қилиб, ишларингизни шу кунлар ичида бажаринглар+. 10 Аммо еттинчи кун Тангрингиз Яҳовага аталган Шаббат бўлади. На ўзингиз, на ўғилу қизингиз, на қулу чўрингиз, на уй ҳайвонингиз, на яшаш жойингиздаги мусофир ҳеч қандай иш қилмасин+. 11 Зеро, Яҳова олти кун ичида осмону ерни, денгиз ва ундаги бор нарсани яратиб, еттинчи куни дам олишни бошлади+. Шу боис, Яҳова еттинчи кунни муборак қилиб, уни муқаддас қилди.
12 Яҳова сизларга бераётган юртда узоқ умр кўриш учун, ота-онангизни ҳурмат қилинглар+.
13 Қотиллик қилманглар+.
15 Ўғрилик қилманглар+.
16 Яқинингизга қарши сохта гувоҳлик берманглар+.
17 Яқинингизнинг уйига кўз олайтирманглар. На унинг хотинига, на қулу чўрисига, на қорамолига, на эшагига ва унга тегишли ҳеч бир нарсага кўз олайтирманглар»+.
18 Бутун халқ момақалдироқ гумбурлаб, чақмоқ чаққанига гувоҳ бўлди, бурғу овозини эшитди ва тоғдан тутун чиқаётганини кўрди. Буларни кўриб эшитгач, уларни титроқ босди ва улар жойларидан қўзғалмай туришди+. 19 Улар Мусога: «Бизга ўзингиз гапиринг, биз эса эшитамиз. Худо бизга гапирмасин, акс ҳолда ўлиб кетамиз»+,— дейишди. 20 Шунда Мусо уларга: «Қўрқманглар. Чунки ҳақ Тангри сизларни синаш учун+ ҳамда доимо Ундан қўрқиб, гуноҳ қилмаслигингиз учун келган»+,— деб айтди. 21 Халқ узоқда жойидан қўзғалмай турди, Мусо эса ҳақ Худо турган жойга, қора булутга яқин борди+.
22 Кейин Яҳова Мусога қуйидагича деди: «Исроил ўғилларига мана бундай деб айт: “Ўзларингиз кўрганингиздай, Мен сизларга осмондан гапирдим+. 23 Кумуш ва олтиндан худолар ясаманглар. Зеро, Мендан бўлак худоларингиз бўлмаслиги керак+. 24 Мен учун тупроқдан қурбонгоҳ ясаб, унинг устида куйдириладиган қурбонлигу тинчлик қурбонликларини келтиринглар ҳамда қўй-эчки ва қорамолингизни қурбон қилинглар. Исмим тилга олиниши учун Мен танлайдиган ҳамма жойда+ ёнингизга келиб, сизларга барака ёғдираман. 25 Борди-ю, қурбонгоҳни тошдан қурадиган бўлсангиз, уни йўнилган тошлардан бунёд этманглар+. Қурбонгоҳни ясашда кескич ишлатсангиз, уни ҳаром қилиб қўясизлар. 26 Жинсий аъзоларингиз кўриниб қолмаслиги учун, қурбонгоҳимга зина ҳам ясаманглар”.