Ишаё
2 Ҳар бири шамолдан ҳимоялайдиган жойдай,
Жаладан сақлайдиган панадай бўлади.
Дашт-биёбондаги оқар сувлардай+,
Қақраган ердаги баҳайбат қоятошнинг соясидай бўлади.
3 Ўшанда, кўрган кўзлар бошқа юмилмайди,
Эшитган қулоқлар диққатли бўлади.
4 Шошқалоқ кишилар билим устида мулоҳаза юритади,
Дудуқ кишилар тутилмай равон гапиради+.
5 Нодон киши бошқа сахий деб,
Ахлоқсиз киши зиёли деб аталмайди.
6 Муртадликни олға суриб, Яҳовани қоралаш,
Оч одамни овқатсиз,
Чанқаган кишини сувсиз қолдириш учун
Ақлсиз киши бемаъни сўзлар айтади,
Кўнглидан ёмон фикрларни ўтказади+.
7 Ахлоқсиз кишининг ниятлари ёвуздир+,
Эзилган одамни ёлғон билан ҳалок этиш учун+
Шармандали ишларга уни бошлайди.
Камбағал одам тўғри гапирса ҳам, у шундай қилади.
8 Сахий одам ҳимматли бўлишга ундайди,
У доим сахийлик пайида бўлади.
9 «Эй, ўзига бино қўйган аёллар, ўрнингиздан туриб, менга қулоқ солинг!
Эй, беғам қизлар+, гапларимга диққат қаратинг!
10 Бир йилдан сал вақт ўтгач, сиз беғамлар изтиробга тушасиз,
Чунки узум йиғиш мавсуми ниҳоясига етса-да, ҳосили бўлмайди+.
11 Эй, ўзига бино қўйган аёллар, титранг!
Эй, беғам қизлар, қалтиранг!
Устингиздаги кийимни ечиб,
Белингизга жул ўранг+.
12 Серҳосил далалару узумзорлар учун
Кўксингизга уриб йиғланг.
13 Халқимнинг ерини тиканлару янтоқлар босиб кетади.
Улар қувончга тўла барча хонадонларни,
Шод-хуррамликка тўла шаҳарни қоплайди+.
14 Мустаҳкам минора тарк этилади,
Сершовқин шаҳар ҳувуллаб қолади+.
Офел+ ва қўриқчи минораси абадий ташландиққа айланади.
У ерда ёввойи эшаклар яйрайди,
Қўй-эчкилар ўтлайди+.
15 Худо устимизга Ўз руҳини ёғдирмагунча+,
Саҳро боққа бурканмагунча,
Боғ ўрмонга айланмагунча шундай бўлади+.
16 Саҳрода адолат яшайди,
Боғда одиллик маскан қуради+.
18 Халқим тинчлик ҳукм сурган,
Бехатар, тинч-осойишта жойларда яшайди+.
19 Бироқ ўрмонни дўл ювиб кетади,
Шаҳар ер билан битта бўлади.
20 Эй, сувлар бўйига уруғ сепадиганлар,
Ҳўкизу эшакни қўйиб юборадиганлар, сизлар бахтлисиз!»+