Ҳикматлар
21 Шоҳнинг юраги Яҳованинг қўлида+ оқар сувдайдир.
Уни истаган томонга йўналтиради+.
3 Тўғри ва адолатли йўл тутиш,
Яҳовага қурбонлик келтиргандан ёқимлироқдир!+
4 Такаббур кўзлар ва мағрур қалб
Ёвузнинг чироғи бўлиб, иккови ҳам гуноҳдир+.
7 Ёвузларнинг зўравонлиги ўз бошига етади+,
Чунки улар адолат билан йўл тутишни рад этади.
8 Айбдорнинг йўли эгридир,
Пок инсоннинг ишлари эса тўғридир+.
12 Адолатли Зот ёвузнинг уйини кузатади,
Ёвузларни қулатиб ҳалок қилади+.
14 Яширин берилган ҳадя жаҳлни қайтаради+,
Қўйиндан чиқарилган пора оташин ғазабни босади.
15 Одил инсон адолатли ишга қувонади+,
Зиён етказувчи эса ундан даҳшатга тушади.
16 Фаҳм-фаросат йўлидан оғиб кетган
Ўликлар қаторига қўшилади+.
17 Айш-ишратни севган қашшоқликка учрайди+.
Шароб ва мойни яхши кўрган бойимайди.
18 Ёвуз одам одил киши учун тўлов бўлади,
Хоин эса тўғри инсон учун фидо қилинади+.
22 Доно киши қудратлилар шаҳрини забт этади,
Уларнинг таянган қўрғонини вайрон қилади+.
23 Оғзию тилини тийган
Жонини балодан асрайди+.
24 Ўтакетган такаббурона йўл тутган киши
Ўзбилармон, димоғдор мақтанчоқдир+.
25 Ялқовнинг хоҳишлари ўлимга етаклайди,
Чунки меҳнат қилишга қўли бормайди+.
26 У кун бўйи ҳирсли орзуларга берилади,
Бироқ одил инсон бори билан бўлишади+.
27 Ёвузнинг қурбонлиги жирканчдир+,
Уни ёмон ниятда* келтирса, ундан-да баттардир!
28 Ёлғон гапирган гувоҳ ўлиб кетади+,
Ўз қулоғи билан эшитганнинг гувоҳлиги муваффақият қозонади.
30 Яҳовага қарши на донолик, на ақл-идрок, на бирон режа бор+.