Забур
Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Довуд саноси.
64 Эй Аллоҳим, Сенга ёлворганимда мени эшит+.
Душманим таҳдидларидан ҳаётимни қутқар.
2 Ёвуз кимсалар фитналаридан,
Жиноятчилар тўдасидан мени халос эт+.
3 Улар тилларини қиличдай ўткирлайди,
Камон билан нишонга олгандай, заҳарли сўзларини шай қилади-да,
4 Пистирмадан айбсиз кишига ўқ узади,
Тап тортмай, қўққисдан унга ўқ отади.
5 Ёвуз ниятларидан ҳечам қайтмайди*,
Қўйган тузоқларини қандай яширишни муҳокама қилади.
Улар: «Буларни ким ҳам кўрарди?!»+ — дейди.
6 Ёмонлик қилишнинг янги йўлларини излайди,
Макр-ҳийлаларини яширишга ҳаракат қилади+,
Кўнгилларида қандай ўй-хаёллар кечаётганини билиб бўлмайди.
7 Лекин Худо уларга қарата ўқ узади+,
Кутилмаганда улар камон ўқидан яраланади.
8 Уларнинг тили ўзининг бошига етади+,
Буни кўрганларнинг бари бош чайқайди.