Матто баён этган хушхабар
7 Бошқаларни ҳукм қилишни бас қилинглар+, шунда ҳукмга дучор бўлмайсизлар. 2 Чунки сизлар қай тарзда ҳукм қилсангиз, Худо ҳам сизларни шу тарзда ҳукм қилади+. Сизлар бошқаларга қандай муомала қилсангиз, улар ҳам сизларга шундай муомала қилишади*+. 3 Нега биродарингизнинг кўзидаги чўпга қарайсиз-у, ўз кўзингиздаги ходани кўрмайсиз?+ 4 Ўз кўзингизда хода бўла туриб, қандай қилиб биродарингизга: “Келинг, кўзингиздаги чўпни чиқариб олай”,— дейсиз? 5 Эй иккиюзламачи! Аввал ўз кўзингиздаги ходани чиқариб ташланг, ўшандагина биродарингизнинг кўзидаги чўпни қандай чиқариш кераклигини кўра оласиз.
6 Муқаддас нарсани итларга берманглар ва марваридларингизни чўчқалар олдига сочманглар+, токи уларни оёғости қилиб, сўнг ўгирилиб, ўзларингизни ҳам тилка-пора қилиб ташламасин.
7 Сўраб туринглар ва сизларга берилади+, излаб туринглар ва топасизлар, тақиллатиб туринглар ва сизларга эшик очилади+. 8 Чунки сўраганга берилади+, излаган топади, тақиллатганга эшик очилади. 9 Чиндан ҳам, қай бирингиз болангиз нон сўраб келса, унга тош берасиз? 10 Ёки балиқ сўраса, унга илон берасиз? 11 Шундай экан, агар сизлар гуноҳкор бўла туриб болаларингизга яхши ҳадяларни бера билсангиз, самовий Отангиз ҳам Ундан сўраганларга+ яхши нарсаларни+ бериши муқаррар!
12 Хуллас, одамлар сизларга қандай муносабатда бўлишини хоҳласангиз, сизлар ҳам уларга шундай муносабатда бўлинглар+. Зеро, Таврот ва пайғамбарлар китобларининг моҳияти шундадир+.
13 Тор дарвозадан киринглар+, сабаби ҳалокатга олиб борадиган дарвоза кенг, йўл эса энлидир. Кўплар шу йўлдан юради. 14 Ҳаётга олиб борадиган дарвоза эса танг ва йўли тордир. Бу йўлни топадиганлар оз+.
15 Сохта пайғамбарлардан эҳтиёт бўлинглар+. Улар ёнингизга қўй қиёфасида келадилар+, аслида эса улар ваҳший бўрилардир+. 16 Уларни ишларидан* билиб оласизлар. Ахир, қайси инсон тиканакдан узум ёки янтоқдан анжир теради?+ 17 Худди шундай ҳар бир яхши дарахт яхши мева беради, ёмон дарахт эса ёмон мева беради+. 18 Яхши дарахт ёмон мева беролмаганидек, ёмон дарахт ҳам яхши мева беролмайди+. 19 Яхши мева бермайдиган ҳар бир дарахт эса чопилиб, оловга ташланади+. 20 Шундай қилиб, ўша одамларни ишларидан билиб оласизлар+.
21 Менга: “Ҳазратим, Ҳазратим”,— деб мурожаат қилгани билан, ҳар ким ҳам Самовий Шоҳликка киролмайди, фақат осмондаги Отамнинг хоҳишини бажарган кишигина бунга эришади+. 22 Ўша куни кўпчилик менга: “Ҳазратим, Ҳазратим+, ахир биз сизнинг номингиз билан башорат қилмаганмидик, сизнинг номингиз билан жинларни қувиб чиқармаганмидик ва сизнинг номингиз билан қудратли ишларни бажармаганмидик?”+ — дейди. 23 Шунда мен уларга: “Сизларни ҳеч ҳам танимайман! Кетинглар ёнимдан, эй қонунбузарлар!”+ — деб айтаман.
24 Бинобарин, менинг сўзларимни тинглаб, уларга амал қилаётган ҳар ким, уйини қоятош устида қурган ақлли кишига ўхшайди+. 25 Ёмғирлар ёғиб, селлар тошиб, шиддатли шамоллар эсганда ҳам уй бузилмабди, чунки у қоятош устида қурилган эди. 26 Бироқ менинг сўзларимни эшитиб, амал қилмаган ҳар бир киши, уйини қум устида қурган ақлсиз одамга ўхшаб қолади+. 27 Ёмғирлар ёғиб, селлар тошиб, шиддатли шамоллар эсган экан, ўша уй бузилиб харобага айланибди»+.
28 Исо сўзларини тугатганида, халойиқ унинг таълим бериш тарзига қойил қолган эди+. 29 Сабаби Исо уламолар сингари эмас, балки Аллоҳдан ваколат олган кишидай ўргатарди+.