Довуднинг ҳамду саноси.
א [Алеф]
145 Сени улуғлайман, эй Худойим, менинг Шоҳим!+
Исмингни абадулабад мадҳ этаман!+
ב [Бет]
2 Кун бўйи Сенга мақтовлар айтаман+,
Исмингни абадулабад мадҳ этаман!+
ג [Гимел]
3 Яҳова буюкдир, ёлғиз У ҳамду санога лойиқ+,
Унинг улуғворлигига ақл бовар қилмайди+.
ד [Далет]
4 Бир авлод бошқасига Сенинг ишларингни мақтайди,
Улар қудратли ишларинг ҳақида айтиб беради+.
ה [Хе]
5 Улар ҳашаматинг улуғворлиги ҳақида сўзлайди+,
Мен ажойиб ишларинг устида мулоҳаза юритаман.
ו [Вав]
6 Улар ҳайратли ишларинг тўғрисида гапиради,
Мен Сенинг улуғворлигингни эълон қиламан.
ז [Зайин]
7 Мўл-кўл ҳимматингни эслаганда, ҳамду санолари булоқдай оқади+,
Улар одиллигинг туфайли қувончдан ҳайқиради+.
ח [Хет]
8 Яҳова раҳмдил ва шафқатли+,
У сабр-тоқатли ва меҳр-садоқатга бойдир+.
ט [Тет]
9 Яҳова барча яратганларига марҳаматли+,
Унинг раҳм-шафқати жамики ишларида намоён бўлади.
י [Йод]
10 Эй Яҳова, барча ишларинг Сени улуғлайди+,
Садоқатли хизматчиларинг Сени мадҳ этади+.
כ [Каф]
11 Улар шоҳлигинг улуғворлигини эълон қилади+,
Куч-қудратинг ҳақида гапиради+.
ל [Ламед]
12 Улар инсонларга қудратли ишларингни билдиради+,
Улуғвор шоҳлигинг довруғини танитади+.
מ [Мем]
13 Сенинг шоҳлигинг мангу туради,
Ҳукмдорлигинг авлодлар оша давом этади+.
ס [Самех]
14 Йиқилаётганларга Яҳова тиргак бўлади+,
Қадди букилганларни эса ростлайди+.
ע [Айин]
15 Барча тирик жон умид билан Сенга кўз тикади,
Сен ўз вақтида уларга ризқини берасан+.
פ [Пе]
16 Сен қўлингни очиб,
Ҳар бир тирик жоннинг истагини қондирасан+.
צ [Цаде]
17 Яҳованинг барча йўллари адолатлидир+,
У доим садоқат билан иш тутади+.
ק [Қоф]
18 Яҳова Уни чақираётган кишиларга+,
Уни чин қалбдан чақираётганларга+ яқиндир.
ר [Реш]
19 Ундан қўрқадиганларни муродига етказади+,
Уларнинг фарёдини эшитиб, уларни қутқаради+.
ש [Шин]
20 Яҳова Уни севадиган кишиларнинг барини қўриқлайди+,
Барча ёвузларни эса У йўқ қилади+.
ת [Тав]
21 Яҳовани мадҳ этишни тилимдан туширмайман+,
Жамики тирик жон Унинг муқаддас исмини абадулабад мадҳ этсин!+