Йўэл
3 «Ўша кунларда, ўша пайтда,
Мен Яҳудо билан Қуддуснинг асирга олинганларини қайтарганимда+,
2 Барча халқларни бирга йиғиб,
Ёҳушафат* водийсига олиб тушаман.
Ўз халқим, мулким Исроил ҳаққи
Уларни ўша ерда ҳукм қиламан+.
Чунки улар халқимни эллар орасига тарқатиб юборди,
Еримни ўзаро бўлишиб олди+.
3 Улар халқим учун қуръа ташлади+.
Ўғил болани фоҳишанинг хизмати эвазига беришди,
Қиз болани шароб эвазига сотишди.
4 Эй Тир, Сидон ва Фаластиннинг барча ҳудудлари,
Мен билан бундай муомала қилишга қандай ҳаққингиз бор?
Сизларга қарши нима ёмонлик қилдимки Мендан қасд олмоқчисиз?!
Агар Мендан қасд олсангиз,
Мен дарров, ўша заҳотиёқ ёмонлигингизни ўз бошингизга соламан+.
5 Сизлар кумушу олтинимни олдингиз+,
Қимматбаҳо хазиналаримни ибодатхоналарингизга олиб кириб қўйдингиз.
6 Яҳудо билан Қуддус аҳолисини ўз еридан узоқлаштириш учун,
Уларни юнонларга сотиб юбордингиз+.
7 Уларни қаерга сотиб юборган бўлсангиз, ўша ердан қайтариб олиб келаман+.
Уларга қилган ёмонлигингизни бошингизга соламан.
8 Ўғилу қизларингизни Яҳудо халқига сотаман+.
Улар эса болаларингизни шаваликларга, олисда яшовчи халққа сотиб юборади.
Буни Мен, Яҳова айтдим.
9 Миллатлар орасида мана буни эълон қилинг+:
“Урушга ҳозирлик кўринг! Жангчиларни сафарбар қилинг!
Сипоҳларнинг бари жанг қилгани олдинга чиқиб ҳужум қилсин!+
10 Омочларингизни қиличларга, ўроқларингизни найзаларга айлантиринглар.
Заиф киши: “Мен кучлиман”,— десин.
11 Эй, барча қўшни халқлар, келиб ёрдам беринг, бирга йиғилинг!”+»
Эй Яҳова, жангчиларингни бу ерга чақир!
12 «Халқлар ўрнидан туриб, Ёҳушафат водийсига келсин.
Чунки Мен ўша ерда ўтириб, атрофдаги халқларнинг барчасини ҳукм қиламан+.
13 Ўроқ солинг, чунки ҳосил етилди.
Узум сиқадиган чуқурликка тушиб топтанг, сабаби у тўлди+.
Шароб қуйиладиган идиш тўлиб-тошди, зеро уларнинг ёмонликлари кўпайиб кетди.
15 Қуёш ва ой қорайиб,
Юлдузлар ўз нурини сочмай қўяди.
16 Яҳова Сиондан туриб ўкиради,
Қуддусдан баланд овозда садо чиқаради.
17 Шунда муқаддас тоғим Сионда макон қилган Тангрингиз Яҳова Мен эканимни билиб оласизлар+.
19 Яҳудо халқига зулм ўтказиб+,
Уларнинг юртида бегуноҳ қон тўккани учун+,
Миср кимсасиз қолади+,
Эдом бўм-бўш саҳрога айланади+.
20 Аммо Яҳудода доим одамлар яшайди,
Улар авлодлар оша Қуддусда истиқомат қилади+.