Амос
Зеро, у Эдом шоҳининг суякларини куйдириб оҳак қилди.
2 Мен Мўабга олов юбораман,
У Харийўтнинг мустаҳкам минораларини ютиб юборади+.
Мўаб жангга чорловчи ҳайқириқлару бурғу садоси остида,
Шовқин-сурон ичида ўлиб кетади+.
3 Мўаб ҳукмдорини йўқ қиламан,
У билан бирга бекларини ҳам қатл қиламан”+,— деб айтмоқда Яҳова.
4 Яҳова шундай демоқда:
“Яҳудо+ уч ва ҳатто тўрт марта исён қилгани учун ҳукмимни ўзгартирмайман.
Зеро, улар Яҳованинг қонунларини рад этди,
Унинг қоидаларига амал қилмади+.
Ота-боболари эргашган ёлғонлар уларни ҳам йўлдан оздирди+.
5 Яҳудога олов юбораман.
Бу олов Қуддуснинг мустаҳкам минораларини ютиб юборади”+.
6 Яҳова шундай демоқда:
“Исроил+ уч ва ҳатто тўрт марта исён қилгани учун ҳукмимни ўзгартирмайман.
Чунки улар одил инсонни кумушга,
Камбағални бир жуфт сандал эвазига сотади+.
Ота ва ўғил битта аёл билан ётиб,
Исмимга доғ туширишмоқда.
8 Улар ҳар бир қурбонгоҳ+ олдида гаровга олинган кийимларни тўшаб, устида ётади+.
Худоларининг уйида ичадиган шароби жарима эвазига олинган”.
9 “Аммо кедр дарахтидай бўйи баланд ва эмандай бақувват аморийларни
Халқимни деб қириб ташлаган Мен эдим+.
Уларнинг мевасини йўқ қилиб, илдизини Мен қуритдим+.
10 Мен сизларни Мисрдан олиб чиққан эдим+,
Қирқ йил давомида саҳрода сизларга йўл кўрсатдим+,
Аморийлар юртини сизларга мулк қилиб бердим.
11 Мен ўғилларингиздан баъзиларини пайғамбарлар+ этиб тайинладим,
Йигитларингиздан айримларини назр қилинганлар+ сифатида танладим.
Шундай эмасми, эй Исроил халқи?!” — демоқда Яҳова.
12 “Сизлар назр этилган кишиларга шароб ичирдингиз+,
Пайғамбарларга: “Башорат қилманглар”, — деб буюрдингиз+.
13 Дон орттирилган арава остидаги нарса эзилиб кетганидай,
Мен ҳам сизларни ўз жойингизда эзиб ташлайман.
14 Чаққон қочгани жой тополмайди+,
Бақувват кишининг кучи қолмайди,
Ҳеч бир жангчи жонини сақлай олмайди.
15 Камончи ўз жойида тура олмайди,
Тез югурадиган қочиб қутулолмайди,
Чавандоз жонини сақлай олмайди.
16 Жангчиларнинг энг жасури ҳам
Ўша куни яланғоч қочиб кетади”+,— демоқда Яҳова.