Ибтидо
12 Яҳова Ибромга деди: «Ўз юртингдан чиқиб, қариндош-уруғларингни ва отанг хонадонини тарк этиб, Мен сенга кўрсатадиган ерга бор+. 2 Сендан буюк халқ келтириб чиқараман, сени баракали қилиб, исмингни буюк қиламан. Сен орқали бошқалар ҳам барака топади+. 3 Сени дуо қилганларни баракали қиламан, сени лаънатлаганларни эса лаънатлайман+. Сен орқали ер юзидаги барча халқлар барака топади»+.
4 Ибром, Яҳова унга айтгандек йўлга чиқди ва Лут ҳам унга қўшилди. Хорондан чиқиб кетганида, Ибром 75 ёшда эди+. 5 Ибром хотини Сорайни+, акасининг ўғли Лутни+, йиққан мол-мулкини+ ва Хоронда эга бўлган хизматкорларини олиб, Канъон+ юртига йўл олди. Улар Канъон юртига етиб келгач, 6 Ибром бу юртни оралаб, улкан дарахтлар ўсадиган Мўре+ яқинидаги Шакам+ деб аталган жойга борди. Ўша пайтларда у ерда канъонликлар яшарди. 7 Кейин Яҳова Ибромга зоҳир бўлиб: «Бу ерни Мен сенинг зурриётингга*+ бераман»+,— деди. Шундан кейин, Ибром ўзига зоҳир бўлган Яҳовага атаб қурбонгоҳ қурди. 8 Сўнг Ибром у ердан йўлга чиқиб, Байтилнинг+ шарқ томонидаги тоғли ҳудудга борди ва ўша ерда чодир тикди. Байтил ғарб томонида, Ай+ шаҳри шарқ томонида эди. Шу ерда у Яҳовага атаб қурбонгоҳ+ қурди ва Яҳованинг исмини айтиб чақира бошлади+. 9 Бундан кейин Ибром чодирларни йиғди-да, Нагав+ чўлига етиб боргунча, чодирларини бир жойдан иккинчи жойга кўчириб юрди.
10 Ўша кунларда Канъон юртида очарчилик бошланди. Ибром вақтинча* яшаб туриш учун Миср томонга йўл олди+, чунки юртда очарчилик кучайган эди+. 11 У Мисрга яқинлашиб қолганда, хотини Сорайга шундай деди: «Гапимга қулоқ солгин: сен ниҳоятда гўзал аёлсан+. 12 Мисрликлар сени мен билан кўришганда: “Мана бу аёл унинг хотини экан”,— дейишади. Шунда мени ўлдириб, сени тирик қолдиришади. 13 Сен туфайли бирон зиён кўрмаслигим ва ҳаётим* сақлаб қолиниши учун, ўзингни унинг синглисиман, деб таништиргин»+.
14 Ибром Мисрга кириши биланоқ, мисрликлар Сорайнинг жуда чиройли эканига эътибор беришди. 15 Фиръавн аъёнлари ҳам Сорайни кўриб, уни фиръавнга таърифлай бошладилар. Шунда Сорай фиръавннинг уйига олиб кетилди. 16 Сорай туфайли фиръавн Ибромга яхши муомала қилди, унга қўйлар, ҳўкизлар, эркак ва урғочи эшаклар, қулу чўрилар ва туялар берди+. 17 Сўнг Яҳова, Ибромнинг хотини Сорай+ учун фиръавнни ва унинг хонадонини оғир хасталикларга* дучор қилди. 18 Шунда фиръавн Ибромни чақиртириб, унга деди: «Бу нима қилганинг? Нега у хотининг эканини менга айтмадинг? 19 Нега: “У менинг синглим”+,— дединг? Сал бўлса уни хотинликка олардим-ку! Мана хотининг, уни олиб, жўна бу ердан!» 20 Кейин фиръавн ўз одамларига буйруқ берди. Улар Ибромни хотини ва бор-буди билан бирга кузатиб қўйишди+.