Зафаниё
3 Исёнкор, ифлос, зулмкор шаҳарнинг+ ҳолига вой!
2 У ҳеч кимга қулоқ солмади+, панд-насиҳатни қабул қилмади+.
У Яҳовага таянмади+, Худосига яқинлашмади+.
3 Унинг беклари бўкираётган шерлар+,
Ҳакамлари тунда изғиб юрадиган бўрилардир.
Улар тонг отгунча ғажигани ҳатто битта суяк қолдирмайди.
4 Унинг пайғамбарлари сурбет, хоин кишилардир+.
5 Шаҳарда макон қурган Яҳова одил+, У ноҳақлик қилмайди.
Ҳар тонг У ҳукмларини эълон қилади+.
Ҳукмлари тонг шафағидай ҳамиша бор.
Адолатсиз кишилар эса уятни билмайди+.
6 «Мен халқларни йўқ қилдим, уларнинг девор бурчакларидаги миноралари бўш қолди.
Кўчаларини кимсасиз қолдирдим, улардан ҳеч ким юрмайди.
Уларнинг шаҳарлари харобага айланди, у ерда инсон зоти қолмади+.
7 Бу барча ишлари учун Мен уни жавобгарликка тортганимда,
Аммо улар жон-жаҳди билан разил ишлар қилишга интиларди+.
8 Яҳова шундай демоқда: “Талон-торож қилишга келмагунимча*,
Чунки Менинг ҳукмим халқлар ва шоҳликларни йиғиб,
Нафратимни, оташин ғазабимни уларнинг устига тўкишдан иборат+.
Рашк ўтим бутун ер юзини ютиб юборади+.
9 Ўшанда Мен халқларга соф тил ато этаман,
Токи уларнинг бари Яҳова исмини чақириб,
10 Ҳабашистон дарёлари ҳудудидан
Менга ёлворган, тарқалиб кетган халқимнинг қизи Менга ҳадя келтиради+.
11 Исён кўтариб Менга қарши қилган барча ишларингдан
Ўша куни уялиб қолмайсан+.
Чунки Мен кеккайган мақтанчоқларни ичингдан йўқ қиламан.
Энди ҳеч қачон Менинг муқаддас тоғимда кеккаймайсан+.
12 Сенинг ичингда камтар ва хокисор инсонлар қолишига изн бераман+.
Улар Яҳовадан паноҳ топадилар.
13 Исроил халқининг омон қолганлари+ асло адолатсизлик қилмайди+.
Улар ёлғон гапирмайди, тилида ҳийла бўлмайди.
Улар еб тўйиб, чўзилиб ётади ва ҳеч ким уларни қўрқитмайди»+.
14 Эй Сион қизи, хурсандчиликдан ҳайқир!
Эй Исроил, ғолибона ҳайқир!+
Эй Қуддус қизи+, шодланиб чин дилдан қувон!
15 Яҳова сенга қарши чиқарган ҳукмларни бекор қилди+.
У душманингни қувиб юборди+.
Исроил Шоҳи — Яҳова сен билан+.
Бундан буён офатдан қўрқмайсан+.
16 Ўша куни Қуддусга шундай дейилади:
«Эй Сион, қўрқма+.
Қўлларинг бўшашмасин.
У қудратли Худо, сени қутқаради.
У сен учун беҳад қувонади+.
Сенга севгисини намоён этиб, мамнуният ҳис қилади.
У сен учун шод-хуррам бўлиб, қувончдан ҳайқиради.
18 Байрамларингни соғиниб, қайғуриб юрганларни бирга йиғаман+.
Улар шарманда бўлгани учун сендан узоқда эди+.
19 Ўшанда сенга жабр-зулм ўтказаётган барчага қарши чиқаман+,
Оқсаётганларни қутқараман+.
Тарқалиб кетганларни бирга йиғаман+.
Шармандаликда яшаган юртларнинг ҳаммасида,
Уларни шон-шарафга эриштираман.
20 Ўшанда сизларни юртингизга қайтариб олиб келаман,
Сизларни бирга йиғаман.