Нохум
2 Сени* тумтарақай қиладиган қаршингдан чиқди+.
Истеҳкомларни ҳимояла,
Йўлни қўриқла.
Белингни маҳкам боғла ва бор кучингни тўпла.
2 Яҳова Ёқубнинг фахри билан бирга
Исроилнинг фахрини ҳам тиклайди.
Чунки барбод қилувчилар уларни барбод қилиб+,
Новдаларини хазон қилди.
3 Ниневия душманларининг қалқонлари қизилга бўялган,
Жангчилари алвон рангли кийим кийган.
Жангга ҳозирлик кўрган кунда,
Жанг араваларининг темир анжомлари оловдай ярқиради,
Жангчилар қора арчадан ясалган найзаларни силкитди.
4 Жанг аравалари кўчаларда шиддат билан елиб борар.
Шаҳар майдонларида у ёқдан бу ёққа ғизиллаб юрар.
Улар машъалалар каби ёниб, чақмоқдай чақнар.
5 Шоҳ сара жангчиларини йиғади.
Улар олға юраётиб қоқилади.
Улар шаҳар деворига чопиб бориб,
Мудофаа тўсиқларини ўрнатади.
7 Қарор чиқарилган. Шаҳар очиқ қолди.
Унинг аҳолиси сургун қилинди, чўрилари аза тутяпти.
Улар кўксиларига уриб, каптарлардай овоз чиқаряпти.
8 Бошиданоқ Ниневия+ сув тўла ҳовузга ўхшарди,
Бироқ ҳозир улар қочиб кетяпти.
«Тўхтанглар! Тўхтанглар!» — дейишса ҳам,
Ҳеч ким ортига қарамаяпти+.
9 Кумушу олтинни талон-торож қилинг!
Бу ерда хазиналарнинг чеки йўқ.
Турли хил қимматбаҳо буюмлар кўп.
10 Шаҳар бўшаб, кимсасиз қолди, вайронага айланди!+
Қўрқувдан уларнинг жасорати сўнди*, тиззалари букилиб, баданида қаттиқ оғриқ турди.
Барчасининг юзи оқариб кетди.
11 Шерлар+ уяси қаерда, ёш шерлар* қаерда озиқланади?
Уларни ҳеч ким қўрқита олмаслиги учун,
Урғочи шер болалари билан қаерда юради?
12 Шер болалари учун етарлича ўлжани тилка-пора қилиб,
Урғочи шерларига ҳам ўлжани бўғизлаган.
Уясини ўлжа билан,
Маконини тилка-пора қилинган ҳайвонлар билан тўлдирган.
13 Қўшинлар Сарвари Яҳова шундай демоқда: «Мана, сенга қарши чиқяпман+.
Жанг араваларингни бутунлай ёндириб юбораман+.
Ёш шерларинг қиличдан ҳалок бўлади.
Ўлжангни ер юзидан йўқ қиламан.
Хабарчиларинг овози ортиқ эшитилмайди»+.