Салоникаликларга йўлланган иккинчи мактуб
1 Отамиз Худо ва Ҳазратимиз Исо Масиҳ билан бирликда бўлган салоникаликлар* жамоатига Павлус, Силван* ва Тимўтийдан+:
2 Отамиз Худонинг ва Ҳазрати Исо Масиҳнинг инояти ва тинчлиги сизларга ёр бўлсин.
3 Биродарлар, сизлар учун ҳамиша Худога шукрлар айтишга бурчлимиз. Бундай қилиш тўғри, чунки имонингиз борган сари мустаҳкамланиб, ҳар бирингизнинг ҳамда барчангизнинг ўзаро севгингиз ортиб боряпти+. 4 Сизлар таъқиблар ва қийинчиликларга қарамай сабр-бардошли бўлиб+, имонингизни сақлаб келаётганингиз учун Тангрининг жамоатларида сизлар билан фахрланяпмиз+. 5 Булар эса Худонинг адолатли ҳукмидан далолат беряпти. Шу йўсин, Худонинг Шоҳлиги учун азоб чекаётган сизлар ўша Шоҳликка лойиқ топиласизлар+.
6 Аллоҳ адолатли бўлгани учун, сизларга озор берганларни жазолайди+. 7 Азоб чекаётган сизларни эса Ҳазрати Исо ўзининг қудратли фаришталари билан+ осмондан ошкор бўлганда+, биз билан бирга озодликка эриштиради. 8 У ёнаётган ўт ичида келиб, Худони танимаганлардан ҳамда Ҳазратимиз Исо ҳақидаги хушхабарга итоат этмаганлардан ўч олади+. 9 Бундай кишилар Ҳазратимиздан ва унинг буюк қудратидан жудо бўлиб, абадий ҳалокат жазосига маҳкум этилишади+. 10 Буларнинг барчаси, Ҳазратимиз ўзининг муқаддас кишилари билан юксалиш ҳамда унга ишонганларни ҳайратда қолдириш учун келганида содир бўлади. Чунки сизлар биз берган шоҳидликка ишонгансизлар.
11 Аллоҳ сизларни Ўз даъватига лойиқ кўрсин+, Ўз қудрати билан қилмоқчи бўлган барча яхшиликни амалга оширсин ва имон билан қилган ишларингизга муваффақият берсин, дея ҳамиша сизлар учун ибодат қиляпмиз. 12 Шу йўсин, Ҳазратимиз Исонинг исми сизлар орқали улуғланади, сизлар ҳам у билан биргаликда Аллоҳимизнинг ҳамда Ҳазрати Исо Масиҳнинг инояти билан улуғланасизлар.