Забур
Довуд саноси. Қўшиқ.
101 Меҳр-садоқатинг ва адолатингни тараннум этаман.
Эй Яҳова, Сенга мадҳлар куйлайман.
2 Мен ақл билан иш қилиб, бенуқсонлик йўлидан юраман.
Қачон менга ёрдамга келасан?
Ўз уйимда софдил бўлиб+ юраман.
3 Кўз олдимга ярамас нарсаларни қўймайман.
Тўғри йўлдан оғиб кетганларнинг ишларидан жирканаман+,
Уларнинг яқинига ҳам йўламайман.
4 Юрагида ёвузлик ин қурганлар ёнимда юрмайди.
Ёмонликни маъқулламайман.
5 Ўз яқинига яширинча туҳмат қиладиган кишининг+
Оғзини ёпаман.
Нигоҳида такаббурлик, қалбида мағрурлик бор кимсанинг
Қилмишларига тоқат қилмайман.
6 Мен билан бирга яшасин дея,
Ер юзидаги содиқ инсонларга назар соламан.
Бенуқсон юрган одам менга хизмат қилади.
7 Ҳеч бир ҳийлагар уйимда яшамайди,
Ёлғончилар ҳузуримда турмайди.
8 Дунёнинг ёвузларини ҳар тонг йўқ қиламан,
Ёмонлик қилувчиларни Яҳованинг шаҳридан қириб ташлайман+.