Забур
Довуд саноси.
26 Мени холисона ҳукм қил, эй Яҳова, чунки мен бенуқсон бўлиб юрганман+,
Иккиланмай Яҳовага таянганман+.
3 Сенинг меҳр-садоқатинг доим кўз олдимда,
Мен Сенинг ҳақиқат йўлингда юраман+.
6 Қўлларимни ювиб, айбсиз эканимни кўрсатаман.
Қурбонгоҳинг атрофида айланиб юраман, эй Яҳова.
7 Токи менинг шукроналарим эшитилсин+,
Барча ажойиб ишларинг ҳақида эълон этайин.
9 Гуноҳкорлар билан бирга мени йўқ қилма+,
Зўравонлар* билан бирга ҳаётдан маҳрум этма.
10 Улар қўлларини ёвуз* ишлар билан булғаган,
Ўнг қўллари порага тўла.
11 Мен бўлсам бенуқсон бўлиб юраман.
Мени халос этиб, илтифотингни кўрсат.