Аюб
2 Бундан сўнг, ҳақ Тангрининг ўғиллари*+ Яҳованинг ҳузурига кирадиган кун келди ва улар Унинг олдида ўз ўринларини эгаллашди+. Шайтон ҳам уларга қўшилиб Яҳованинг ҳузурига кириб келди+.
2 Шунда Яҳова Шайтондан: «Қаердан келяпсан?» — деб сўради. У Яҳовага: «Бутун ер юзини айланиб, кўздан кечириб келяпман»+,— деб жавоб берди. 3 Яҳова Шайтонга: «Хизматчим Аюбга эътибор бердингми? Ер юзида унга тенг келадигани йўқ. У бенуқсон+, тўғри, худотарс ва ёмонликдан узоқ юради. Гарчи уни бесабаб нобуд қилиш учун, Мени унга қарши қайраётган бўлсанг-да+, у бенуқсонлигида маҳкам турибди»+,— деди. 4 Шайтон эса Яҳовага: «Одам ўз ҳаётини сақлаб қолиш учун бировнинг ҳаётини ҳам аямайди!* Инсон ўз жонини сақлаш учун бор нарсасини беради. 5 Қани, қўлингни узатиб, унинг суягию этига шикаст етказиб кўргин-чи! Ўшанда кўз олдингда у Сени лаънатлайди»+,— деб жавоб берди.
6 Яҳова эса Шайтонга: «Майли, уни қўлингга топшираман. Фақат унинг жонини* олма!» — деди. 7 Шундай қилиб, Шайтон Яҳованинг ҳузуридан чиқиб кетди ва Аюбни бошдан-оёқ азобли чипқонларга+ дучор қилди. 8 Аюб яраларини қириш учун сопол идишнинг бир парчасини олиб, кулга ўтирди+.
9 Шунда Аюбнинг хотини унга: «Ҳалиям бенуқсонлигингизга маҳкам ёпишиб ўтирибсизми?! Ундан кўра Худони лаънатлаб, ўлиб қўя қолганингиз яхшироқ эмасми?!» — деди. 10 Аммо у хотинига: «Ақлсиз аёллардек гапирасан-а! Аллоҳдан фақат яхши нарсаларни қабул қиламиз-у, ёмонларини қабул қилмаймизми?!»+ — деб айтди. Барча бу кўргиликларга қарамай, Аюб ножўя сўз айтиб гуноҳ қилмади+.
11 Аюбнинг бошига тушган кулфатлар ҳақида эшитиб, унинг учта дўсти: темонлик Элифаз+, шувахий+ Билдад+ ва намахлик Зўфар+, ҳар бири ўз юртидан йўлга отланди. Учаласи келишиб олиб, учрашишди-да, Аюбга ҳамдардлик билдириб, тасалли бергани жўнашди. 12 Улар узоқдан Аюбни кўрганда, уни таний олишмади. Улар ўкириб йиғлаб, кийимларини йиртишди ва осмонга қарата тупроқ сочиб, бошларига ҳам сепишди+. 13 Улар етти кечаю етти кундуз Аюб билан бирга ерда ўтиришди. Ҳеч бири унга бирор сўз айтмади, чунки унинг қаттиқ азоб чекаётганини кўриб туришарди+.