Ишаё
17 Дамашққа қарши ҳукм+:
«Дамашқ шаҳарлар қаторидан чиқади,
У харобалар уюмига айланади+.
3 Эфрайимдан мустаҳкам шаҳарлар,
Дамашқдан+ шоҳлик ғойиб бўлади+.
Суриянинг омон қолганлари
Исроилнинг шон-шуҳрати каби йўқ бўлади»,— демоқда Қўшинлар Сарвари Яҳова.
4 «Ўша куни Ёқубнинг шуҳрати сўнади,
Бақувват танаси озиб-тўзиб кетади.
5 Ўроқчи даладаги донни ўрганда,
Қўли билан бошоқларни териб олганда,
Рафаимлар водийсида+ бошоқ терган одам каби бўлади.
6 Зайтун дарахти қоқилганда,
Энг баланд шохларида икки-учта мева,
Энг ҳосилдор новдаларида эса тўрт-бешта зайтун қолганидай,
Фақат озгинаси омон қолади»+,— демоқда Исроил Худоси Яҳова.
7 Ўша куни одам ўз Яратувчисига қарайди, Исроилнинг Муқаддас Тангрисига кўз тикади. 8 Қўлларининг ижоди+ бўлмиш қурбонгоҳларга+, бармоқлари билан ясаган муқаддас устунлару* тутатқи қурбонгоҳларга назар солмайди.
9 Ўша куни унинг мустаҳкам шаҳарлари ўрмондаги ташландиқ жойга+,
Исроилнинг кўз олдида ташлаб кетилган новдага ўхшаб қолади.
У харобазорга айланади.
Шу сабабли сен чиройли боғлар барпо этасан-у,
У ерга бегонанинг* кўчатини экасан.
11 Кундузи боғинг атрофига тўсиқ қўясан,
Саҳар туриб эккан уруғингни ундирасан.
Аммо бедаво касалликка чалиниб азоб чекканингда, ҳосил нобуд бўлади+.
12 Тингланг! Кўп халқларнинг шовқин-сурони
Денгизлар шовуллаши кабидир!
Миллатларнинг ғала-ғовури
Маҳобатли сувлар ҳайқириғи кабидир!
13 Миллатлар товуши ҳайбатли сувлар шовуллашидайдир.
У уларни койиганда, улар узоқларга қочади.
Шамол учирган тоғдаги сомондай,
Қуюн учириб кетадиган янтоқдай ҳайдалади.
14 Оқшом пайти ваҳима босади.
Тонг отмасидан улар йўқ бўлиб кетади.
Бизни талайдиганларнинг,
Талон-торож қиладиганларнинг улуши шу бўлади.