Юҳанно олган ваҳий
2 Эфесдаги жамоатнинг+ фариштасига+ шундай ёз: “Ўнг қўлида еттита юлдузи бўлган ва еттита олтин чироқпоя орасида юрган зот+ шундай демоқда: 2 “Мен сенинг ишларингни, меҳнатингни, сабр-бардошингни ҳамда бузуқ одамларни ёқтирмаслигингни ва ўзларини ҳаворий* деган+, аммо аслида ҳаворий бўлмаганларни синаб, ёлғончи эканликларини кўрганингни биламан. 3 Сен сабр-бардош намоён этиб, менинг номим туфайли кўп нарсаларга дош бердинг+ ва ҳолдан тоймадинг+. 4 Бироқ сенга эътирозим бор: сен илк муҳаббатингдан совидинг.
5 Шунинг учун нимадан совиганингни эслаб тавба қил+ ва аввалги ишларингни бажар. Борди-ю, тавба қилмасанг+, мен олдингга келиб чироқпоянгни+ ўз жойидан олиб қўяман. 6 Лекин николайчи мазҳабининг+ ишларидан нафратланиб яхши қиласан, чунки мен ҳам улардан нафратланаман. 7 Муқаддас руҳ жамоатларга нима деяётганини қулоғи борлар эшитсин+: “Ғалаба қозонаётган кишига+ Аллоҳнинг жаннатидаги ҳаёт дарахтининг меваларидан ейишга рухсат бераман”+.
8 Смирнадаги жамоатнинг фариштасига ҳам ёз: ўлган ва тирилган+, “Биринчи ва Охирги”+ шундай демоқда: 9 “Сенинг ғам-қайғуларинг ва камбағаллигинг менга маълум (лекин сен бойсан)+. Шунингдек, ўзларини яҳудий дейдиган, аслида эса Шайтоннинг йиғинидан* бўлганларнинг ҳақоратларидан хабардорман+. 10 Бошингга тушадиган азоб-уқубатлардан қўрқма+. Иблис айримларингизни қамоққа ташлайди ва сизлар бутунлай синалиб, ўн кун қайғу-аламга дучор бўласизлар. Ўлимгача содиқ қол ва мен сенга ҳаёт тожини бераман+. 11 Муқаддас руҳ жамоатларга нима деяётганини қулоғи борлар эшитсин+: “Ғалаба қозонаётган кишига+ иккинчи ўлим+ ҳеч қандай зарар етказмайди”.
12 Пергамдаги жамоатнинг фариштасига қуйидагини ёз: “Узун, икки тиғли ўткир қиличи бор кимса+ шундай демоқда: 13 “Сен Шайтоннинг тахти жойлашган ерда яшаётганингни биламан. Шунга қарамай, сен исмимни маҳкам ушлаб турибсан+. Шайтон ўтирган жойда, яъни шаҳрингизда ўлдирилган+ ишончли шоҳидим+ Антипанинг кунларида ҳам менга бўлган имонингни инкор этмадинг+.
14 Бироқ сенга эътирозим бор: орангизда Баломнинг таълимотига амал қиладиганлар мавжуд+. Балом Болоққа+ Исроил ўғилларини гуноҳга оғдириш йўлларини* ўргатган. Токи улар бутларга қурбон қилинган нарсаларни ейишсин ва зино*+ билан шуғулланишсин. 15 Устига-устак, орангизда николайчи мазҳабининг+ таълимотига риоя қиладиганлар ҳам бор. 16 Хуллас, тавба қил. Акс ҳолда мен тезда олдингга келиб, оғзимдан чиқиб турган узун қилич+ билан уларга қарши жанг қиламан.
17 Муқаддас руҳ жамоатларга нима деяётганини қулоғи борлар эшитсин+: “Ғалаба қозонаётган кишига+ сирли маннани+ ва оқ тошни бераман. Тошда янги исм ёзилган бўлади ва ушбу исмни уни олгандан бўлак ҳеч ким билмайди”.
18 Шунингдек, Тиятирадаги+ жамоатнинг фариштасига ёз: “Кўзлари оташ алангасидай+ ва оёқлари соф мис каби+ бўлган Худонинг Ўғли шундай демоқда: 19 “Мен ишларингни, севгингни, имонингни, хизматингни, сабр-бардошингни ҳамда охирги ишларинг аввалгидан ҳам кўпроқ эканини биламан.
20 Бироқ сенга эътирозим бор: сен ўзини пайғамбар деб атайдиган Изабел+ исмли аёлга тоқат қиляпсан. У таълим беряпти ва қулларимни йўлдан уриб зино* қилишга+ ва бутларга бағишланган нарсаларни ейишга чорлаяпти. 21 Тавба қилиши учун унга муҳлат берган эдим, аммо у зиносидан* тавба қилмоқчи эмас. 22 Шу сабабли, уни хасталикка йўлиқтираман, у тўшакка михланиб қолади. У билан зино қилганлар тавба қилишмаса, уларни буюк қайғуга дучор қиламан. 23 Бу аёлнинг болаларини ўлат билан қириб ташлайман. Шунда барча жамоатлар мен чуқур ўй-фикрларни* ва қалбларни текширадиган эканимни билиб олишади. Мен ҳар бирингизни ишларингизга яраша тақдирлайман+.
24 Тиятирада қолган, ушбу таълимотга эргашмаган ва гўё “Шайтоннинг теранликлари”+ деб аталмиш нарсаларни ўрганмаганларга айтяпман: сизларга бундан бошқа юк ортмоқчи эмасман. 25 Мен келмагунимча ўзингизда бор бўлганни маҳкам ушланглар+. 26 Ғалаба қозонаётган ва охиригача менинг ишларимга биноан йўл тутаётган кишига халқлар устидан ҳокимият ато этаман+. 27 Мен Отамдан олганимдай, унга ҳам ҳокимият бераман. У темир таёқ билан халқларга чўпонлик қилади+, улар эса сопол идиш сингари синиб кетади. 28 Шунингдек, мен унга тонг юлдузини+ бераман. 29 Муқаддас руҳ жамоатларга нима деяётганини қулоғи борлар эшитсин”.