Аюб
36 Элиху гапини шундай дея давом эттирди:
2 «Тушунтириб бўлмагунимча, яна бир оз сабр қилинг,
Чунки Худони ёқлаб гапирадиган сўзларим ҳали бор.
3 Мен билганларимни атрофлича сўзлаб бериб,
Яратувчим одил эканини ошкор этаман+.
4 Сўзларим ёлғон эмаслиги аниқ,
Зеро, бу сўзлар мукаммал билим Эгасидан+ келган.
5 Дарҳақиқат, Аллоҳ қудратли+, бироқ ҳеч бирингизни рад этмайди.
У фаҳм-идрокда тенги йўқдир.
8 Агар улар кишанланиб,
Қайғу-алам арқонлари билан боғланишса,
9 Худо уларнинг қилмишларини кўрсатиб,
Мағрурликлари дастидан қилган жиноятларини фош этади.
10 Танбеҳ бериш учун қулоқларини очиб,
Ёмонликдан юз ўгиришга чорлайди+.
12 Борди-ю, улар қулоқ солмаса, қиличдан ҳалок бўлиб+,
Сабоқ олмай ўлиб кетади.
13 Худосизлар* ўз қалбида гина-кудурат сақлайди.
Аллоҳ уларни боғлаб ташласа ҳам, Ундан ёрдам сўраб ёлвормайди.
15 Лекин Аллоҳ жабр-зулм остида қолган бечораларни қутқаради,
Зулм кўраётган пайтда, таълим бериш учун қулоқларини очади.
16 У сизни дард-аламдан халос этиб+,
Чекловлардан холи кенг ялангликка элтади+,
Дастурхонингизни ноз-неъматга тўлдириб, тасалли бахш этади+.
17 Ҳукм амалга оширилиб, адолат ўрнатилганда,
Ёвузларга чиқарилган ҳукмдан кўнглингиз тўлади+.
18 Аммо жаҳлга берилиб+, бировнинг қайғусидан севина кўрманг,
Катта пора сизни йўлдан оздирмасин.
19 Ёрдам сўраб қилган фарёдингиз,
Зўр уринишларингиз мусибатдан қутқара оладими?+
20 Одамлар ўз жойидан ғойиб бўладиган
Тунни орзу қилманг.
21 Ёмонликка оғиб кетишдан эҳтиёт бўлинг,
Қайғу-аламнинг ўрнига уни танламанг+.
22 Мана, Худо қудрати ила юксалган.
Унга ўхшаш устоз борми?
25 Бу ишларни бутун одамзод кўрган,
Ўткинчи инсон уларни узоқдан туриб кузатади.
27 У сув томчиларини юқорига кўтаради+,
Улар буғланиб кетиб, сўнг ёмғирга айланади.
28 Булутлар уларни ерга тўкиб+,
Одамзод устига шаррос қуяди.
29 Булутлар қандай ёйилганини,
Унинг чодиридан эшитилган момақалдироқни ким тушуна олади?+
30 Қаранг, У булутлар узра чақмоғини чақтиради+,
Денгиз тубини сув билан қоплайди.
32 У чақмоқни Ўз қўлларида ушлаб,
Нишонига қарата йўналтиради+.
33 Момақалдироқ У ҳақда эълон қилади,
Ҳатто чорва ҳам ким* келаётганини хабарлайди.