Аюб
10 Ҳаётимдан нафратланаман+,
Ҳасратларимни тўкиб соламан,
Жоним азобда қолганидан гапираман!
2 Худога шундай дейман: “Мени айбдор деб эълон қилма.
Нега мен билан беллашаётганингни айт.
3 Менга жабр-зулм қилишдан,
Қўлларинг маҳсулидан жирканишдан+,
Ёвузларнинг маслаҳатини эса маъқул топишдан Сенга нима фойда?
4 Сенинг кўзинг инсоннинг кўзларидайми?
Сен ўткинчи инсон каби қарайсанми?
5 Кунларинг ўткинчи инсоннинг кунларига ўхшайдими?
Йилларинг эса инсоннинг йиллари кабими?+
6 Нега мендан айб излашдан,
Хато қидиришдан тўхтамаяпсан?+
8 Ўз қўлларинг билан менга шакл бериб яратгансан+,
Энди бўлса мени бутунлайин йўқ қилиб юбормоқчисан.
10 Мени сут каби қуйиб,
Пишлоқдай ивитган Сен эмасми?
11 Суяклариму пайларимни бириктириб,
Уларни эт ва тери билан қоплаган Сенсан-ку!+
13 Аммо мана буларни пинҳона қилмоқчи эдинг.
Бу ишлар Сендан эканини биламан.
14 Борди-ю, гуноҳ қилган бўлсам, Сен ҳаммасини кўргансан+,
Сен хатоларимни кечирмайсан.
15 Агар айбдор бўлсам, ҳолимга вой!
16 Борди-ю, бошимни кўтарсам, шер каби мени овлашга тушасан+,
Менга яна Ўз кучингни кўрсатасан.
17 Менга қарши янги гувоҳларни олиб келасан,
Менга қарши ғазабинг қайнаб,
Қийинчилик устига қийинчилик ёғдирасан.
18 Нега мени онамнинг қорнидан олиб чиқдинг?+
Қанийди мени ҳеч ким кўрмасидан олдин ўлсам эди!
19 Шунда ҳеч қачон дунёга келмаган бўлардим,
Онамнинг қорнидан тўғри қабрга олиб кетилган бўлардим”.