Забур
3 У сени қуш тутувчининг тузоғидан,
Қирғин келтирувчи ўлатдан халос этади.
4 Патлари билан У сени ҳимоя қилади,
Қанотлари остида паноҳ топасан+.
Унинг садоқати+ катта қалқон+ ва истеҳком бўлади.
5 Шунда қўрқмайсан туннинг ваҳимасидан+,
Кундузи учган ўқдан+,
6 Зулматда тарқаладиган ўлатдан,
Туш пайти юз берадиган вайронагарчиликдан.
7 Мингтаси ёнингда қулаб тушади,
Ўн мингтаси ўнг томонингда йиқилиб қолади,
Бироқ сенга бало-қазо яқин йўламайди+.
8 Сен бу нарсаларни фақат кўриб турасан,
Ёвузларга жазо берилаётганига гувоҳ бўласан.
9 Чунки сен: «Яҳова менинг бошпанам»,— деган эдинг.
Тангри Таолони ўз масканинг* қилган эдинг+.
10 Бошингга бирор-бир фалокат тушмайди+,
Чодирингга ҳеч қандай ўлат яқин йўламайди.
14 Аллоҳ шундай деди: «Мени севгани учун уни қутқараман+.
Исмимни билгани* учун уни ҳимоя қиламан+.
15 У Мени чақирганда, жавоб бераман+.
Бошига оғир кунлар тушганда, у билан бирга бўламан+.
Уни қутқариб, ҳурматини ошираман.