Колосаликларга йўлланган мактуб
2 Сизлар, Лаодикиядагилар+ ҳамда мени юзма-юз кўрмаганлар учун қандай кучли кураш олиб бораётганимни тушунишингизни истайман. 2 Ҳаммангизнинг юрагингиз таскин топиб+, севги ришталари билан ўзаро бирлашинглар+. Шу йўсин, сизлар бойликка, айнан аниқ ва ишончли тушунчага, яъни Худонинг муқаддас сири Масиҳ ҳақида аниқ билимга эга бўласизлар+. 3 Зеро Масиҳда донолик ва билимнинг барча хазиналари яширилган+. 4 Бу сўзларни айтаётганимнинг боиси, ҳеч ким сизларни ишонарли далиллар билан йўлдан оздирмасин. 5 Гарчи шахсан сизлар билан бўлмасам-да, фикр-хаёлим сизларда. Мен тартиб-интизомингизни+ ва Масиҳга бўлган ишончингиз қатъий эканини+ кўриб севиняпман.
6 Ҳазратимиз Исо Масиҳни қабул қилган экансиз, бундан буён ҳам у билан бирликда юринглар. 7 Олган таълимингизга биноан унда томир ёйиб+, мустаҳкамланинглар ва имонда барқарор бўлинглар+. Аллоҳга шукроналар айтганда+ имонингиз тўлиб-тошсин.
8 Эҳтиёт бўлинг, ҳеч ким сизларни фалсафа ва қуруқ гаплар билан тузоққа илинтирмасин+. Бу нарсалар инсоний урф-одатларга ва бу дунёнинг қоидаларига асосланган бўлиб, Масиҳнинг таълимотларига зиддир. 9 Чунки Худонинг фазилатлари айнан Масиҳда тўла-тўкис мавжуддир+. 10 Ҳар қандай ҳукуматнинг ва ҳокимиятнинг боши бўлган+ Масиҳ орқали сизлар ҳам тўкисликка эгасизлар. 11 У билан бўлган муносабатингиз туфайли сизлар суннат қилиндингизлар. Бу суннат инсон қўли билан қилинмайди, балки гуноҳкор тана кесиб ташланади+. Масиҳнинг хизматчилари шу тариқа суннат қилинадилар+. 12 Сизлар у билан кўмилган эдингизлар, яъни Масиҳ каби сувга чўмгансизлар+. У билан бўлган муносабатингиз ва уни тирилтирган+ Худонинг қудратли ишларига ишонганингиз туфайли у билан бирга бўлиш учун тирилгансизлар+.
13 Бундан ташқари, айбларингиз дастидан ўлик бўлган ва танангиз суннат қилинмаган сизларни, Тангри Масиҳ билан бирга бўлишингиз учун тирилтирди+. У мурувват қилиб барча айбларимизни кечирди+ 14 ва бизга қарши+ ёзилган фармонлардан+ иборат қонунни ўчириб ташлади+. Аллоҳ бу қонунни азоб устунига* михлаб бартараф этди+. 15 У ҳукумат ва ҳокимиятлар устидан ғалаба қозониб, уларни азоб устуни туфайли* мағлуб бўлганлар сифатида+ тантанали юришда барчага кўз-кўз қилди.
16 Шундай экан, еб-ичиш+, бирор байрамни нишонлаш, янги ой чиқишини+ ёки Шаббат кунини* қутлаш борасида сизларни ҳеч ким ҳукм этмасин+. 17 Чунки буларнинг барчаси келажакнинг сояси+, асли эса Масиҳдадир+. 18 Сохта камтарликдан ва фаришталарга сиғинишдан завқ оладиган ҳеч бир инсон сизларни мукофотдан айирмасин+. Бундай кишилар кўрган нарсаларида «туриб олишади»* ва инсоний ақли билан сабабсиз мағрурланиб, 19 бошнинг раҳбарлигига эргашишмаяпти+. Айнан шу бошдан бутун бадан, бўғин ва пайлар орқали ўзаро уланиб, қўллаб-қувватланади ва Худонинг ёрдами билан ўсиб бораверади+.
20 Агар сизлар дунёнинг қоидалари учун Масиҳ билан бирга ўлган бўлсангиз+, унда нега худди бу дунёга тегишлидек яшаб, 21 «олма, ема, тегма», деган буйруқларга бўйсунишда давом этяпсизлар? 22 Ахир булар инсоний амрлар ва таълимотларга асосланган бўлиб, истеъмол қилинганда йўқ бўладиган нарсалардир+. 23 Ҳақиқатан ҳам бу буйруқларда, яъни ўзбошимча сиғиниш, сохта камтарлик ва баданга озор беришда+ бир ҳикмат бордай кўринади. Аслида эса булар тана хоҳишлари билан курашишда фойдасиздир.