Закариё
4 Мен билан гаплашаётган фаришта қайтиб келиб, ухлаётган одамни уйғотгандай мени уйғотди. 2 Сўнг у менга: «Нимани кўряпсан?» — деди.
Мен эса шундай дедим: «Бутунлай олтиндан ясалган, тепасида косаси бор чироқпояни+ кўряпман. Чироқпоянинг еттита мойчироғи бор экан. Ҳа, улар еттита экан+. Мойчироқларнинг тепасида косага уланган еттита найча ҳам бор. 3 Чироқпоянинг ёнида иккита зайтун дарахти турибди+: бири ўнг, иккинчиси чап томонда».
4 Сўнг мен билан гаплашаётган фариштадан: «Бу нимани билдиради, тақсирим?» — деб сўрадим. 5 Мен билан гаплашаётган фаришта мендан сўради: «Бу нарсалар нимани англатишини билмайсанми?»
«Йўқ, билмайман»,— дедим.
6 Шунда у менга қуйидагиларни айтди: «Яҳова Зарубабелга шундай демоқда: “Буларнинг бари ҳарбий куч ва қудрат билан эмас+, Менинг руҳим ёрдамида содир бўлади”+,— деб айтмоқда Қўшинлар Сарвари Яҳова. 7 Эй улкан тоғ, сен нима бўлибсан?! Зарубабел+ олдида текисликка айланасан+. “Нақадар гўзал! Нақадар гўзал!” деган ҳайқириқлар остида у маъбаднинг тепасига қўйиладиган тошни олиб чиқади».
8 Яҳова яна бир бор менга Ўз сўзини аён қилди: 9 «Зарубабел ўз қўллари билан бу уйнинг пойдеворини солади+ ва қурилишни унинг ўзи ниҳоясига етказади+. Шунда, мени олдингизга юборган Қўшинлар Сарвари Яҳова эканини билиб оласизлар. 10 Қурилишнинг камтарона бошланишини менсимаганлар борми?+ Улар Зарубабел қўлидаги шоқулни* кўриб хурсанд бўлишади. Буни еттита кўз ҳам кўради. Бу еттита кўз — бутун ер юзини кўриб турувчи Яҳованинг кўзлари»+.
11 Сўнг мен сўрадим: «Чироқпоянинг ўнг ва чап томонида турган иккита зайтун дарахти нимани билдиради?»+ 12 Мен яна сўрадим: «Зайтун дарахтларининг иккита новдасидан* иккита олтин жўмрак орқали косага олтин суюқлик оқиб келяпти. Бу иккита новда нимани англатади?»
13 Фаришта мендан: «Бу новдалар нимани англатишини билмайсанми?» — деб сўради.
Мен эса: «Билмайман, тақсирим»,— дедим.
14 Шунда у: «Бу новдалар бутун ер юзининг Рабби ёнида турган иккита мойланган кишини англатади»+,— деди.