Ибронийларга
3 Шундай экан, эй самога даъват этилган+ муқаддас биродарлар, Исо ҳақида ўйлаб кўринглар. Ахир биз уни Худо юборган олий руҳоний деб тан олганмиз+. 2 Мусо пайғамбар Аллоҳнинг бутун хонадонида* содиқ бўлганидай+, у ҳам ўзини шундай хизматга тайинлаган Аллоҳга содиқ эди+. 3 Бунёдкор ўзи қурган уйдан кўра кўпроқ шарафга эга бўлганидек, у* ҳам Мусога қараганда кўпроқ шон-шарафга сазовор бўлди+. 4 Албатта, ҳар қандай уй кимдир томонидан қурилади, борлиқнинг бунёдкори эса Аллоҳдир. 5 Мусо хизматкор сифатида Тангрининг бутун хонадонида садоқатли бўлган. Унинг хизмати кейинчалик ошкор бўладиган нарсаларнинг тасдиғи эди. 6 Масиҳ эса ўғил каби+ Худонинг хонадонини садоқат ила бошқарган. Агарда биз ҳам жасорат билан гапирсак ҳамда мақтанаётган умидимиздан оғмай охиригача маҳкам турсак, Унинг хонадонимиз+.
7 Шу боис муқаддас руҳ орқали ёзилганидай*+: «Агар бугун Унинг овозини эшитсангиз, 8 ота-боболарингиз саҳрода, синов кунида қаҳр-ғазабимни қўзғатишганидек+, тошюрак бўлманг. 9 Гарчи улар 40 йил Менинг ишларимни кўрган бўлишса-да, Мени синадилар+. 10 Ана шу сабабдан бу наслдан нафратланиб, шундай деганман: “Бу халқнинг юраги ҳамиша йўлдан адашади ва улар Менинг йўлларимдан юрмади”. 11 Шунда Мен ғазабланиб: “Улар фароғатимга кирмайди”+,— деб онт ичдим».
12 Биродарларим, эҳтиёт бўлинглар, тағин орангиздан кимдир барҳаёт Худодан узоқлашиб, қалби ёвуз ва имонсиз бўлиб қолмасин+. 13 «Бугун» деб айтиш мумкин бўлган вақтда+ бир-бирингизга ҳар куни далда беринглар. Токи ҳеч бирингиз гуноҳга алданиб, қалбингиз тош бўлмасин. 14 Агар биз бошида эга бўлган ишончимизда охиригача маҳкам турсак, Масиҳга шерик бўламиз+. 15 Муқаддас Ёзувларда айтилганидек: «Агар бугун Унинг овозини эшитсангиз, ота-боболарингиз каби тошюрак бўлманглар, қаҳр-ғазабини қўзғатманглар»+.
16 Аллоҳнинг овозини эшитиб, Унинг қаҳр-ғазабини қўзғатганлар ким эди? Мусонинг бошчилигида Мисрдан чиққанларнинг бари эмасми?+ 17 Боз устига, 40 йил давомида Худо кимдан нафратланган эди?+ Гуноҳ қилиб саҳрода ўлиб кетганлардан эмасми?+ 18 Худо кимларга Унинг фароғатига кирмасликлари ҳақида онт ичган эди? Итоатсизлик қилганларга эмасми? 19 Кўряпмизки, улар имонсизлиги учун кира олишмади+.