Юҳаннонинг биринчи мактуби
2 Азиз болаларим, ҳеч қандай гуноҳ қилманглар, дея буларни сизларга ёзяпман. Мабодо кимдир гуноҳга қўл урса, Отамиз ёнида одил ёрдамчимиз* — Исо Масиҳ бор+. 2 У нафақат бизнинг+, балки бутун дунёнинг гуноҳлари учун+ Худо билан яраштирувчи қурбонликдир*+. 3 Агар Исонинг* амрларига риоя этсак, уни таниб-билган бўламиз. 4 Кимки: «Мен уни биламан»,— деса-ю, унинг амрларига амал қилмаса, бундай киши ёлғончи ва унда ҳақиқат йўқдир. 5 Унинг амрларини бажо келтираётган кишининг эса Худога бўлган севгиси чиндан ҳам камолотга етган+. Шу тариқа у билан бирликда эканимизни билиб оламиз+. 6 «У билан бирликдаман»,— деб айтадиган киши Исо каби йўл тутиши шарт+.
7 Азизларим, мен сизларга янги амр эмас, сизлар бошидан билган қадимги амрни ёзяпман+. Ушбу қадимги амр сизлар эшитган каломдир. 8 Шунга қарамай, Исо ҳам, сизлар ҳам риоя этган янги амрни сизларга ёзяпман. Чунки қоронғилик ўтиб, ҳақиқий нур порламоқда+.
9 Кимки: «Нурда юрибман»,— деса-ю, ўз биродаридан нафратланса+, у ҳалигача қоронғиликдадир+. 10 Биродарини севадиган инсон нурда юрган бўлади+ ва ҳеч нарса уни қоқинтирмайди. 11 Аммо биродаридан нафратланадиган киши қоронғиликда бўлиб, зулматда юрибди+. Қоронғилик кўзини кўр қилгани сабабли, у қаерга кетаётганини билмайди+.
12 Қадрдон болаларим, гуноҳларингиз унинг исми ҳаққи кечирилгани учун+ сизларга ёзяпман. 13 Оталар, сизларга ёзяпман, зеро сизлар азалдан мавжуд бўлган шахсни билиб олдингизлар. Йигитлар, сизларга ёзяпман, чунки сизлар Шайтон* устидан ғолиб чиқдингизлар+. Болалар, сизларга ёзяпман, негаки сизлар Отани таниб-билдингизлар+. 14 Оталар, сизларга ёзяпман, чунки сизлар бошидан бор бўлган шахсни билдингизлар. Йигитлар, сизларга ёзяпман, негаки бақувватсизлар+ ҳамда Аллоҳнинг каломи дилингиздадир+ ва сизлар Шайтонни* енгдингизлар+.
15 Дунёга ва ундаги нарсаларга меҳр қўйманглар+. Ким дунёни севса, унинг қалбида Отага бўлган севги йўқ+. 16 Зеро дунёдаги бор нарса — тана нафси+, ҳирсли кўзлар+ ва ўз мол-мулки билан мақтаниш Отадан эмас, бу дунёдандир. 17 Дунё ҳам, унинг нафси ҳам ўтиб кетади+, Худонинг иродасини бажараётган киши эса абадий яшайди+.
18 Болаларим, бу сўнгги вақтдир. Сизлар дажжол келаётганини эшитгансизлар+ ва ҳатто ҳозир кўп дажжоллар пайдо бўлган+. Шунинг учун бу сўнгги вақт эканини биламиз. 19 Улар бизнинг орамиздан чиқишган, аммо биз каби эмасдилар+. Ахир биз каби бўлишганида эди, биз билан қолишарди. Лекин ҳамма ҳам биздек эмаслиги билиниши учун орамиздан чиқишди+. 20 Сизлар Муқаддас Худо тарафидан танлангансизлар+ ва барчангиз билимга эгасизлар. 21 Сизлар ҳақиқатни билмаганингиз учун эмас+, билганингиз учун ёзяпман. Ҳақиқатдан ҳеч қанақа ёлғон келиб чиқмайди+.
22 Исонинг Масиҳ эканини рад этаётган киши ёлғончи бўлмаса, унда ким ёлғончи?+ Отани ва Ўғилни инкор этган дажжолдир+. 23 Ўғилни рад этганнинг Отаси йўқ+. Ўғилни тан олганнинг+ эса Отаси бор+. 24 Сизларга келганда, бошида эшитганингизни дилингизда сақланглар+. Агар бошида эшитганингиз қалбингизда сақланса, Ўғил ҳамда Ота билан бирликда бўласизлар. 25 Бундан ташқари, Аллоҳнинг Ўзи* ваъда қилганидай абадий ҳаётга эга бўласизлар+.
26 Буларни, сизларни аврашга уринаётганлар борлиги учун ёзяпман. 27 Сизларга келсак, Худо сизларни Ўз руҳи орқали танлади+. Бу руҳ эса ичингиздадир ва кимдандир таълим олишга муҳтож эмассиз. Руҳ ила танланганингиз сохта эмас, ҳақиқий ва у сизларга барча нарсани ўргатади+. Шу боис, руҳ сизларга ўргатганидай, сизларни танлаган билан бирликда қолинглар+. 28 Азиз болаларим, у ошкор бўлганида ишонч билан гапира олишимиз+ ва ҳозир бўлганида уятга қолиб ундан айрилмаслигимиз учун, у билан бирликда қолинглар. 29 Агар у одил эканини билсангиз, адолатли йўл тутган ҳар ким унинг фарзанди эканини ҳам биласизлар+.