Ишаё
42 Ана, Мен қўллаб-қувватлайдиган хизматкорим!+
Мен уни танладим+, ундан мамнунман!+
У садоқат ила адолат келтиради+.
5 Ер юзида юрганларга ҳаёт* ато этган+,
Самоларни яратиб, уларни ёйиб юборган+,
Ерни ва ундаги неъматларни ёзган+,
Одамзодга нафас берган Буюк Зот+,
Ҳақ Тангри Яҳова шундай демоқда:
6 «Мен, Яҳова, одиллигим ҳаққи сени чақирдим,
Қўлингдан маҳкам ушладим.
Сени ҳимоялайман, сени халқлар учун аҳд+,
Миллатлар учун ёруғлик қилиб бераман+.
7 Сен кўрларнинг кўзини очасан+,
Тутқунларни бандиликдан озод этасан,
Зулматда ўтирганларни зиндондан олиб чиқасан+.
8 Мен Яҳоваман. Бу — Менинг исмим.
Ўз улуғворлигимни ҳеч кимса билан,
Менга аталган мадҳларни ўйма бутлар билан бўлишмайман+.
9 Мана, аввал айтилганлар амалга ошди,
Энди эса янгиларини эълон қиляпман.
Улар бажо бўлмай туриб сизларга ошкор этяпман»+.
10 Эй, денгизчилару савдогарлар,
Эй, ороллару унда яшовчилар+,
Яҳовага янги қўшиқ куйланг+,
Ернинг четларига қадар Уни тараннум этинг+.
Қояли жойларда яшовчилар қувончдан хитоб қилсин.
Улар тоғ чўққиларидан қичқирсин.
12 Яҳованинг улуғворлигини таърифласин,
Оролларда Уни мақтасин+.
13 Яҳова баҳодирдай отланади+,
Аскар+ каби ғайратини уйғотади.
У ҳайқиради, ҳа, жанговар овозда бақиради,
Душманларидан кучлироқ эканини намоён этади+.
14 «Мен узоқ вақт жим турдим.
Сукут сақлаб, Ўзимни тутдим.
Энди эса тўлғоқ тутган аёлдай инграйман,
Нафасим қисилиб ҳансирайман.
15 Тоғу тепаликларни яксон қилиб,
Ундаги ўт-ўланни қуритаман.
Дарёларни оролларга айлантираман.
Қамишли кўлларни эса қақшатаман+.
Мен буни улар учун қиламан, уларни асло тарк этмайман».
17 Ўйма бутларга таянадиганлар,
Қуйма бутларга*: «Сизлар худоларимизсиз»,— дейдиганлар
Ортга чекиниб, шармандаю шармисор бўлади+.
18 Эй карлар, қулоқ солинглар!
Эй кўрлар, тикилиб қаранглар!+
19 Менинг хизматкоримдай кўр,
Юборган хабарчимдай кар борми?
Мукофотини олган кишидай кўр,
Яҳованинг хизматкоридай кўр борми?+
20 Кўзинг кўп нарсани кўради-ю, эътибор бермайсан.
Қулоғинг эшитади-ю, тингламайсан+.
21 Яҳова Ўз адолати ҳаққи
Қонунни юксалтириш, кўкларга кўтаришдан завқ олади.
Улар тунаб кетилди, лекин ҳеч ким уларни қутқармади+,
Талон-торож этилганда, ҳеч ким: «Уларни қайтариб бер!» — демади.
23 Орангизда буни эшитадиган ким бор?
Ким эътибор қаратиб, келажак учун сабоқ олади?
24 Ёқубни талон-торож қилдирган,
Исроилни босқинчилар қўлига берган ким?
Яҳова эмасми?! Чунки улар Унга қарши гуноҳ қилди.
Унинг йўлларидан юришдан бош тортиб,
Қонунларига бўйсунмади+.
25 Шу боис, Аллоҳ уларга қаҳрини сочди,
Ғазабланиб жанг оловини улар устига тўкди+.
Олов атрофдаги бор нарсани ютиб юборса-да, улар парво қилмади+.
Жанг олови уларга қарши ловулласа-да, юрагига яқин олмади+.