Забур
Довуд саноси. Қўшиқ.
110 Яҳова Ҳазратимга:
2 Яҳова сенинг қудратли салтанат ҳассангни Сиондан узатиб:
«Бориб душманларинг орасида ҳукмронлик қил»+,— дейди.
3 Қўшинингни тўплайдиган кунинг, халқинг ўзини тайёрлик ила тақдим этади.
Йигитларинг саҳарда тушган шабнам кабидир,
Улар савлат ва муқаддасликка бурканган.
4 Яҳова қасам ичди, У фикридан қайтмайди:
6 У халқларга чиқарилган ҳукмни амалга оширади+,
Ерни жасадларга тўлдириб юборади+.
Аҳолиси кўп бўлган юрт етакчисини эзиб ташлайди.
7 У* йўл бўйидаги сойдан сув ичади.
Шу сабабли, бошини баланд кўтариб юради.