Забур
78 Эй халқим, қонунимга қулоқ сол,
Оғзимдан чиққан сўзларга қулоқ тут.
2 Оғиз жуфтлаб ҳикматли сўзлар айтаман.
Азалий жумбоқларни тилга оламан+.
3 Уларни биз эшитганмиз, биламиз,
Ота-боболаримиз бизга айтиб беришган+.
4 Биз ҳам уларнинг авлодларидан ҳеч нарсани яширмаймиз,
Келажак авлодга барини айтиб берамиз+.
Яҳованинг мақтовга сазовор ишларию қудрати+,
Қилган ажойиб ишлари ҳақида сўзлаб берамиз+.
5 У Ёқубга* эслатмалар берди.
Исроилда қонун ўрнатди,
Бу нарсаларни фарзандларига ўргатишни
Ота-боболаримизга буюрди+.
6 Токи келажак насл,
Туғилажак болалар булардан хабардор бўлиб+,
Ўз фарзандларига уларни айтиб берсин+.
7 Шунда улар Худога умид боғлайди.
9 Эфрайим ўғиллари камон билан қуролланган эди,
Аммо жанг куни улар ортга чекинди.
13 Улар ўтсин дея денгизни иккига бўлди,
Сувларни девор каби қилиб қўйди+.
14 Кундузи булут орқали,
Кечаси эса олов ёруғи орқали етаклаб юрди+.
15 У саҳродаги қояларни ёриб,
Гўё денгиздан сув ичиргандай чанқоқларини қондирди+.
16 У қоятошдан сув чиқариб,
Дарёдай оқизди+.
17 Бироқ улар чўлда Тангри Таолога қарши исён кўтариб,
Унга қарши гуноҳ қилишдан тўхтамади+.
18 Улар кўнгиллари тусаган овқатни талаб қилиб,
Қалбларида Аллоҳни синади+.
19 Улар: «Худо саҳронинг ўртасида дастурхон ёза олармиди?!» — дея,
Худога қарши нолий бошлади+.
20 Мана, У қояни ёриб,
Сувни селдай оқизди+.
Улар бўлса: «У бизга нон ҳам бера олармикан?
Халқига гўшт едира олармикан?»+ — деди.
21 Яҳова буни эшитиб ғазабга минди+,
Ёқубга қарши қаҳри+ қайнаб,
Исроилга қарши ғазаби аланга олди+.
22 Зеро, улар Аллоҳга ишонмади+,
Қутқара олишига кўзлари етмади.
23 Шунда У булутли осмонга амр бериб,
Само дарвозаларини очди.
26 У осмонда шарқдан шамол кўтарди,
Қудрати ила жанубдан шамол эстирди+.
27 Устларига гўштни чангдай,
Қушларни денгиз қумидай ёғдирди.
28 Қушларни қароргоҳи ўртасига,
Чодирлари атрофига туширди.
29 Улар еб тўйди,
Тангри уларга кўнгиллари тусаган нарсани берди+.
30 Оғизларидаги овқатни ютиб улгурмай,
Нафслари ҳамон ҳакалак отиб турганда,
31 Уларга қарши Аллоҳнинг ғазаби аланга олди+.
Бақувват кишиларини ўлимга дучор қилиб+,
Исроил йигитларини ер тишлатди.
33 Шу боис, Худо уларнинг кунларини бир нафасдай битирди+,
Умрлари ваҳима ичида ўтиб кетди.
34 Тангри ҳар гал қирғин қилганда, улар Худога қайтар+,
Унга юз буриб, У томон интиларди.
35 Худо уларнинг Қояси+,
36 Бироқ улар оғизлари билан Уни алдашга уринди.
Тиллари билан Унга ёлғон гапирди.
Такрор-такрор ғазабини босиб+,
Уларга қаҳрини сочмади.
42 Улар Унинг қудратини,
Душман қўлидан қутқарган кунни+ унутди,
43 Унинг Мисрда кўрсатган аломатларини+,
Зўван ҳудудида яратган мўъжизаларини эсдан чиқарди.
44 Ўшанда У мисрликлар ўз сувларидан ича олмайдиган қилиб,
Нил анҳорларини қонга айлантирди+.
46 Экинларини очофат чигирткаларга,
Етиштирган ҳосилларини чигирткалар галасига ем қилди+.
47 Токларини дўл билан+,
Анжирларини йирик дўл билан нобуд қилди.
49 Уларга оташин ғазабин сочиб,
Устларига қаҳр, нафрат ва мусибат ёғдирди,
Офат келтирувчи фаришталар қўшинини юборди.
50 Аллоҳ Ўз ғазабига йўл очди.
Уларга шафқат қилмай,
Ўлатга дучор қилди.
51 Охири Миср тўнғичларини+,
Хомнинг чодирларида туғилган тўнғичларни қирғин қилди.
52 Сўнг халқини қўйлар каби олиб чиқиб+,
Саҳро бўйлаб сурувдай етаклади.
55 Улар олдидан халқларни қувиб чиқарди+,
Ўлчов ипи билан меросларини тақсимлаб берди+,
Исроил қабилаларига уй-жойлар берди+.
56 Улар бўлса Аллоҳ Таолони синашдан, Унга қарши исён қилишдан тўхтамади+,
Унинг эслатмаларини назар-писанд қилмади+.
57 Улар ҳам йўлдан озиб, ота-боболари каби хоинлик қилди+.
Ипи бўшаб қолган камондай бузилди+.
59 Аллоҳ буни кўриб, ғазабга минди+,
Сўнгра Исроилни тамоман рад этди.
61 Қудратию улуғворлик рамзи асир қилиб олиб кетилишига,
Душман қўлига тушишига йўл қўйди+.
62 Халқини қиличга рўпара қилди+,
Ўз мулкига дарғазаб бўлди.
63 Йигитларини олов ютиб юборди,
Қизлари никоҳ қўшиқларини айтмай қўйди.
66 У ғанимларини қувиб юборди+,
Уларни тоабад иснодга қолдирди.
67 У Юсуфнинг чодирини рад этди,
Эфрайим қабиласини танламади.
70 Хизматкори Довудни танлаб+,
Уни қўй қўрасидан олиб чиқди+.
71 Совлиқларни боқиб юрган жойдан олиб,
Уни Ўз халқи Ёқуб устидан+,
Мулки бўлмиш Исроил узра чўпон қилиб қўйди+.
72 Довуд уларга софдиллик ила чўпонлик қилди+,
Моҳирлик ила етаклаб юрди+.