Левилар
5 Агар киши бирор қилмишнинг гувоҳи бўлган ёки буни кўрган, ё билган бўлса ва қилмиш ҳақида гувоҳлик бериш борасида оммавий даъватни*+ эшитиб хабар бермаса, у хатоси учун жазолансин.
2 Ёки киши бирор нопок нарсага: ҳаром ҳисобланган ёввойи ҳайвоннинг, нопок уй ҳайвонининг ёки ғуж-ғуж* нопок мавжудотлардан бирортасининг жасадига тегса, бундай киши ҳаром бўлиб қолади+. Ҳатто у ҳаром бўлганини тушунмаса ҳам айбдор ҳисобланади. 3 Ёхуд киши билмай туриб инсоннинг бирор нопоклигига+ — уни ҳаром қиладиган ҳар қандай нопок нарсага тегса ва кейин буни билиб қолса, айбдор ҳисобланади.
4 Агар киши бирор ишни қиламан дея оқибатини ўйламай шошилиб қасам ичса — қандай иш бўлишидан қатъи назар, хоҳ яхши, хоҳ ёмон иш бўлсин — лекин кейин шошилиб қасам ичганини тушунса, у айбдор ҳисобланади*+.
5 Борди-ю, киши ушбу нарсаларнинг бирортасида айбдор бўлиб қолса, қилган гуноҳида иқрор бўлиши керак+. 6 У қилган гуноҳи учун Яҳовага айб қурбонлигини келтирсин+, яъни қўй-эчкиларидан урғочи ҳайвонни — урғочи қўзини ёки ёш урғочи эчкини гуноҳ қурбонлиги қилиб келтирсин. Руҳоний унинг гуноҳини ювсин.
7 Агарда қўйни келтиришга қурби етмаса, ўз гуноҳи учун иккита ғурракни ёки иккита каптар палапонини Яҳовага айб қурбонлиги қилиб келтирсин+. Бирини гуноҳ қурбонлиги, бошқасини куйдириладиган қурбонлик қилиб келтирсин+. 8 У қушларни руҳонийга берсин. Руҳоний биринчи қушни гуноҳ қурбонлиги қилиб келтирсин. У қушнинг бўйнини олд томондан синдирсин*, лекин бошини узиб ташламасин. 9 Гуноҳ қурбонлигининг бир қисмини қурбонгоҳнинг деворига сачратсин, қоннинг қолган қисмини эса қурбонгоҳнинг ёнбошига тўксин+. Бу — гуноҳ қурбонлиги. 10 Бошқа қушни у қоидага биноан куйдириладиган қурбонлик қилиб келтирсин+. Руҳоний унинг гуноҳини ювсин ва унинг гуноҳи кечирилади+.
11 Борди-ю, иккита ғурракни ёки иккита каптар палапонини қурбон қилишга қурби етмаса, унда қилган гуноҳи учун эфанинг*+ ўндан бир қисмига тенг олий навли унни гуноҳ қурбонлиги қилиб келтирсин. Олий навли унга мой қўшмасин, устига хушбўй смола ҳам қўймасин, чунки бу гуноҳ қурбонлигидир. 12 У назрни руҳонийга берсин ва руҳоний олий навли уннинг бир ҳовучини рамз назри сифатида олиб, Яҳовага келтирилган назрлар устига қўйсин ва қурбонгоҳда куйдирсин. Бу — гуноҳ қурбонлиги. 13 Руҳоний унинг содир этган гуноҳини, айтиб ўтилган гуноҳларнинг ҳар қайсисини ювсин ва унинг гуноҳи кечирилади+. Назрнинг қолган қисми дон назри сингари+ руҳонийга тегишли бўлсин”+».
14 Яҳова гапини давом эттириб, Мусога шундай деди: 15 «Агар бирор киши билмаган ҳолда бевафоларча йўл тутса ва Яҳовага тегишли муқаддас нарсалар борасидаги қонунни бузиб гуноҳ қилса+, у подасидан нуқсонсиз қўчқорни айб қурбонлиги сифатида Яҳовага олиб келсин+. Қўчқорнинг қиймати кумуш шекел* — муқаддас жойда асос қилиб олинган шекел билан баҳолансин+. 16 У муқаддас жойга қарши гуноҳ қилгани учун товон тўласин. Бундан ташқари, ўша нарсанинг бешдан бир қисмига тенг қийматни қўшиб берсин+. Буларни у руҳонийга берсин ва руҳоний қўчқорни айб қурбонлиги қилиб келтирсин ва унинг гуноҳини ювсин+. Шунда унинг гуноҳи кечирилади+.
17 Агарда бирор киши Яҳова қилма деб айтган қандайдир гуноҳ ишга қўл урса, ҳатто у буни билмай туриб қилган бўлса ҳам, айбдор ҳисобланади ва у хатоси учун жазолансин+. 18 У баҳоланган қийматга кўра ўз подасидан нуқсонсиз қўчқорни айб қурбонлиги сифатида олиб келсин+. Сўнг руҳоний, у билмасдан содир этган, атайин қилинмаган хатони ювсин ва унинг гуноҳи кечирилади. 19 Бу — айб қурбонлиги. У чиндан ҳам Яҳовага қарши гуноҳ қилган».