Дониёр
10 Форс шоҳи Кир+ ҳукмронлигининг учинчи йили Белташазар+ деб аталган Дониёрга ваҳий берилди. Бу хабар ҳақиқат бўлиб, буюк жанг ҳақида эди. Дониёр хабарни англади, боиси ваҳийда кўрганларининг маъноси унга очиб берилди.
2 Ўша кунлари, мен, Дониёр, тўлиқ уч ҳафта мобайнида қайғурдим+. 3 Бу уч ҳафта давомида ҳеч қандай тансиқ таом емадим, томоғимдан гўшт ҳам, шароб ҳам ўтмади, баданимга мой ҳам суртмадим. 4 Биринчи ойнинг 24- куни улкан дарё — Дажла*+ дарёсининг бўйида турган эдим. 5 Бошимни кўтариб қарасам, зиғир матодан кийим кийган+, белига Уфаз олтинидан белбоғ таққан бир киши турибди. 6 Унинг танаси хризолитдай порлар+, юзи чақмоқдай нур сочарди. Кўзлари эса машъаладай ёниб турар, қўл-оёқлари ялтироқ мисдай бўлиб+, овози катта халойиқнинг овозидай эди. 7 Бу ваҳийни фақат мен, Дониёр, кўрдим. Ёнимда бўлган одамлар кўрмади+. Бироқ уларни қаттиқ ваҳима босиб, қочиб кетишди ва яширинишди.
8 Мен ёлғиз қолиб, ушбу ажойиб ваҳийни кўраётганимда бўшашиб, ранг-рўйим оқариб кетди, тинка-мадорим қуриди+. 9 Сўнгра унинг гапираётганини эшитдим. Аммо сўзларини тинглаб турганимда, ерда юзтубан ётиб, қаттиқ ухлаб қолдим+. 10 Бироқ битта қўл менга тегиб+ уйғотди, шунда мен қўлларимга таяниб, тиззаларимга кўтарилдим. 11 У менга:
«Эй Дониёр, сен ниҳоятда азиз инсонсан+. Сенга айтмоқчи бўлган сўзларимни диққат билан тингла. Ўрнингдан тур, чунки мен сенинг олдингга юборилдим»,— деб айтди.
У шундай деганида, мен қалтираганча оёққа турдим.
12 Кейин у менга қуйидагича деди: «Эй Дониёр, қўрқма+. Бу нарсаларни тушуниш учун қалбингни очиб, Худойинг олдида ўзингни паст тутган кунингдаёқ дуоларинг ижобат бўлди. Шу боис, олдингга келдим+. 13 Форс шоҳлигининг саркардаси+ 21 кун менга қаршилик кўрсатди. Лекин бош саркардалардан бири Микоил*+ менга ёрдамга келди. Мен ўша ерда Форс шоҳлари ёнида қолдим. 14 Кунларнинг охирида халқинг билан нималар содир бўлишини тушунтириш учун ёнингга келдим+. Чунки бу ваҳий келажакда нима юз бериши ҳақидадир»+.
15 У менга шу сўзларни айтгач, мен бошимни эгиб, гапиролмай қолдим. 16 Сўнг инсон боласига ўхшаган биттаси оғзимга қўлини теккизди+ ва мен тилга кириб, рўпарамда турган кишига: «Тақсирим, мен кўрган ваҳий дастидан қалтираб, ҳолим қолмади+. 17 Шундай экан, мен қулингиз, қандай қилиб тақсирим билан гаплаша оламан?+ Ахир тинка-мадорим қуриганидан нафас олишга ҳам кучим йўқ-ку!»+ — дедим.
18 Шунда инсон боласига ўхшаган биттаси менга яна қўлини теккизиб, куч ато этди+. 19 Сўнг у менга: «Эй, азиз инсон+, қўрқма+. Тинчлик сенга ёр бўлсин!+ Кучли ва бақувват бўл!» — деб айтди. У мен билан гаплашиб турганида, кучга тўлиб: «Тақсирим, гапиринг, чунки менга куч ато этдингиз»,— дедим.
20 У менга шундай деди: «Олдингга нега келганимни биласанми? Энди, Форс саркардаси+ билан жанг қилиш учун ортга қайтаман. Мен кетгач, Юнонистон саркардаси келади. 21 Бироқ сенга ҳақиқат китобида ёзилган нарсаларни сўзлаб бераман. Зеро, бу борада саркарданг+ Микоилдан+ бошқа мени қўллаб-қувватлайдиган ҳеч ким йўқ.