Юҳанно олган ваҳий
12 Осмонда буюк бир аломат — қуёшга бурканган аёл+ пайдо бўлди. Унинг оёқлари остида ой, бошида эса 12 юлдузли тожи бор эди. 2 У ҳомиладор бўлиб, оғриқ ва тўлғоқ азобидан бақирарди.
3 Кейин осмонда яна бир аломат — етти бошли, ўнта шохли ва бошларида еттита тожи бўлган оташин қизил рангли катта аждаҳо+ пайдо бўлди. 4 У думи билан самовий юлдузларнинг+ учдан бир қисмини сидириб ерга улоқтирди+. Ушбу аждаҳо туғаётган аёлнинг+ фарзандини ютиб юбориш учун унинг олдида турганди.
5 Аёл ўғил кўрди+. Бу ўғил барча халқларни темир ҳасса билан боқиши керак+. Шу заҳоти аёлнинг боласи Худонинг ҳузурига, Унинг тахтига олиб кетилди. 6 Аёл эса саҳрога, Аллоҳ у учун тайёрлаб қўйган жойга қочиб кетди. У ерда у 1 260 кун боқилиши лозим+.
7 Осмонда жанг бўлди: Микоил*+ ўз фаришталари билан аждаҳога қарши жанг қилди. Аждаҳо ҳам ўз фаришталари билан уларга қарши чиқди. 8 Аммо улар енгилди*. Энди осмонда уларга бошқа жой қолмади. 9 Шундай қилиб, бутун ер юзини йўлдан оздириб юрган+ буюк аждаҳо+, Иблис+ ва Шайтон+ деб аталган алмисоқ илон+ ўз фаришталари билан бирга ер юзига отилди+. 10 Сўнг осмондан баланд овоз билан айтилган ушбу сўзларни эшитдим:
«Энди Худойимизнинг нажоти+, куч-қудрати, Шоҳлиги+ ва Масиҳининг ҳукмронлиги келди. Чунки Аллоҳнинг олдида биродарларимизни кечаю кундуз айблаётган туҳматчи+ пастга отилди! 11 Улар Қўзининг қони+ ва эълон қилаётган хабарлари* билан+ уни енгишди+. Ҳатто ўлимга юз тутганда ҳам, улар ўз жонини* аяшмади+. 12 Шу боис шодланинг, эй, осмону фалак ва унда яшовчилар! Аммо ер ва денгизнинг+ ҳолига вой! Зеро Иблис вақти оз қолганини билиб, мудҳиш қаҳр-ғазаб ила олдингизга тушди»+.
13 Аждаҳо ўзининг ерга отилганини кўргач+, ўғил туққан аёлни+ таъқиб қила бошлади. 14 Аммо аёл чўлга, у учун ҳозирлаб қўйилган жойга учиши учун, унга катта бургутнинг иккита қаноти+ берилди. Аёл у ерда илондан+ йироқда бир муддат, икки муддат* ва ярим муддат* вақт боқилади+.
15 Шунда илон оғзидан дарёдай сув чиқариб, аёлни дарёда чўктирмоқчи бўлди. 16 Аммо ер аёлга ёрдамга келиб, оғзини очди-да, аждаҳо оғзидан чиқарган дарёни ютиб юборди. 17 Аждаҳо эса аёлга дарғазаб бўлиб, унинг зурриётидан*+ қолганларга ва Худонинг амрларини бажараётган ҳамда Исо ҳақда шоҳидлик қилаётганларга+ қарши жангга чиқди.