Михо
Улар Исроил ҳакамларининг чаккасига таёқ билан уряпти+.
Сен Яҳудодаги минглар* ичида бўлиш учун кичиклик қиласан,
Аммо Исроилда иродамни бажарадиган ҳукмдор сендан чиқади+.
Унинг келиб чиқиши қадим замонлардан, азалий кунлардан.
3 Ҳомиладор аёл туғмагунча,
Худо уларни ташлаб қўяди.
Ҳукмдорнинг қолган биродарлари Исроил халқига қайтади.
4 У туради-да, Яҳованинг қудрати билан+,
Тангриси Яҳованинг улуғвор исми ила чўпонлик қилади.
Оссурияликлар юртимизга бостириб келса, мустаҳкам минораларимизга оёқ босса+,
Биз уларга қарши еттита чўпонни, ҳа, беклар каби бошқарадиган саккизта кишини чиқарамиз.
Оссурияликлар юртимизга бостириб келса, ҳудудимизга оёқ босса,
Ҳукмдор бизни оссурияликлар қўлидан халос қилади+.
7 Ёқубнинг омон қолганлари кўп халқлар ичида
Яҳовадан келган шудрингдай,
Ўт-ўланга қуйган жаладай бўлади.
Иккиси ҳам одамга боғлиқ эмас,
Улар инсонни кутиб ўтирмайди.
8 Ёқубнинг омон қолганлари миллатлар ичида,
Кўп халқлар ичида
Ўрмон ҳайвонлари орасидаги шердай,
Қўй подалари орасидаги ёш шердай бўлади.
Уларнинг орасидан ўтиб ташланади-да, тилка-пора қилади.
Уларни қутқарадиган ҳеч ким бўлмайди.
9 Қўлинг душманларинг устидан баланд келади,
Барча ғанимларинг яксон бўлади».
10 Яҳова шундай демоқда: «Ўша куни
Мен отларингни йўқ қиламан, араваларингни эса синдириб ташлайман.
11 Юртингдаги шаҳарларни вайрон қиламан,
Қалъаларингни яксон қиламан.
12 Сен шуғулланаётган сеҳр-жодуга чек қўяман,
Ортиқ сенда сеҳргарлар қолмайди+.
13 Ўйма бутларингни ҳамда муқаддас тошларингни* йўқ қиламан,
Энди ҳеч қачон қўлинг билан ясаган нарсаларга сажда қилмайсан+.
15 Менга итоат этмаган халқлардан
Қаҳр-ғазаб билан ўч оламан».